Президентимизнинг жорий йил 4 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида" Қонун қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги қарорида кўзда тутилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан "Ўзбек тилим - ифтихорим" мавзусида иншолар танлови ўтказилди.
Ушбу танловда республикамиз миқёсида иштирок этган 4 миллионга яқин 5-11-синф ўқувчилари орасида туманимиз ёшлари ҳам фаол иштирок этишди. Унинг республика босқичида қатнашган тумандаги 40-умумтаълим мактаби ўқувчиси Маликабону Рашидий учинчи ўринни қўлга киритди.
Самарқанд шаҳридаги 8-умумтаълим мактабида ғолибларни тақдирлашга бағишланган тантанали тадбирда ўқувчиларимизга Халқ таълими вазирлигининг дипломи ва қимматбаҳо совғалари тантанали равишда топширилди.
Б.ХОНКЕЛДИЕВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.