Юртимизда ёш авлодларимизнинг китоб мутолаасига бўлган меҳр-муҳаббатларини ошириш, ижодкорлик салоҳиятларини, истеъдод ва қобилиятларини аниқлаб, ривожлантириш мақсадида мактабларда кўпгина ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, тумандаги 3-умумтаълим мактабида Республика Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Гулнора Аҳмедованинг "Сабрим саройи" номли китоби тақдимоти ҳамда 5-сон маданият маркази директори Очил Жуманазаровнинг мулоқоти умидли ёшларимиз қалбида эзгу таассуротлар қолдирди.
Тадбирда келажагимиз қурувчилари бўлмиш истеъдодли ёшларнинг гўзал тасвирий санъат намуналари ҳамда бадиий мусиқий чиқишлари меҳмонлар олқишига сазовор бўлди. Китоб муаллифи Гулнора Аҳмедованинг шеър-у ғазалларини тинглаб ёшларимизнинг бадиий ижодга иштиёқи ошди. Шоира ижод сеҳри, масъулияти ва учрашув қувончини ўсиб келаётган ёш навниҳолларимиз билан баҳам кўрди, уларни шеърият оламига етаклади.
Парвиза РУСТАМОВА,
туман 3-умумтаълим
мактаби ижодий-маданий ишлар тарғиботчиси.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.