Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Китобхонлик - юксак маънавият белгиси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг 2019 йил 11 январдаги вилоятимизга ташрифи давомида берган топшириғига асосан туман марказида "Ёшлар кутубхонаси" фойдаланишга топширилди.

Маърифат масканининг очилиш маросимида туман ҳокими Шухрат Жамолов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Илҳом Муродов, "Нуроний" жамғармаси туман бўлинмаси раиси Очил Алиев, туман Кўзи ожизлар жамияти раҳбари Абдулло Нормуродовлар сўзга чиқишиб, ёшларни мана шундай илм ўчоғига эга бўлганликлари билан қутладилар.
Мазкур кутубхона виртуал ҳамда электрон кутубхона хизматларини кўрсатиш орқали аҳолининг барча қатламини қамраб оладиган маърифат маркази бўлди. Унда ахборот-коммуникация воситаларининг сўнгги ютуқлари мужассамлаштирилган, мутолаа хонаси, муҳокама ва компьютер хонаси, тезкор WI-FI тармоғи мавжуд. Кутубхона 5 мингдан ортиқ китоб фондига эга бўлиб, бир вақтнинг ўзида 50 нафарга яқин китобхонга хизмат кўрсата олади.
У ерда кўриш қобилияти чекланган фуқароларга ҳам хизматини кўрсатиш бўйича методик ва мувофиқлаштириш маркази фаолияти ҳам йўлга қўйилди. Кутубхона фонди Луи Брайль алифбосидаги нашрлар, магнит тасмаларига ёзилган "гапирувчи" ўрам ва CD-дисклар, бўртма ҳарфдаги китоблар ва вақтли нашрлар билан таъминланган.
Тадбир доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгашига қимматбаҳо совға топширилди.

Т.ЮСУПОВ
Ш.ҲАБИБОВА


Дата добавления: 12/07/2019 10:31;   Просмотров: 959
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку