Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

КИТОБСЕВАР КИТОБХОНЛАР ҚУВОНЧИ ЧЕКСИЗ

Президентимизнинг 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4354-сон қарори бутун ватандошларимиз қалбларини қувончга тўлдирди десак хато қилмаган бўламиз. Чунки, қарорга мувофиқ юртимизнинг чекка қишлоқ ва маҳаллаларда кутубхоналар ва туманлар марказларида АКМ лар ташкил қилиниши кўзда тутилган эди. Қарор ижроси бўйича туманимизда ҳам ахборот-кутубхона маркази ташкил қилинди.

Бу туманда яшовчи барча ёш-у қари китобхонларни севинтирди. Чунки, ахборот-кутубхона-маркази 7-ёшдан 70-ёшгача бўлган китобхонларга хизмат кўрсатади. Туман АКМ 2019 йил ноябрь ойидан Гулобод ижтимоий-иқтисодий коллежининг 4 қаватида иш фаолиятини бошлаган эди. Ҳозирги кунда туман ҳокимлигининг саъй-ҳаракати билан китобхонлар учун қулай шароит яратиш мақсадида ахборот-кутубхона марказига ёруғ ва шинам "Ёшлар кутубхонаси" биноси берилди. Туман АКМ китобхонлари кутубхоначилар хизматидан жуда мамнун. ТАКМ бугунги кунгача, https://www. facebook.com / SAMTUAKM /moda l= admin_todo_tour, веб сайт, https://t.me/samarqandtumanakm телеграм каналлари орқали 1228 нафар китобхонларга онлайн тарзда хизмат кўрсатаяпти. Ахборот-кутубхона маркази ташкил қилинганлигидан хурсанд эканликлари китобхонларни https://t.me/samarqandtumanakm каналларга юбораётган "Китобхон эътирофи"деб номланган видеороликларидан ҳам кўриш мумкин. Китобхонлар бу видеороликлари орқали кутубхона жамоасига ўз миннатдорлигини билдирганлар.
Иш давомидаТАКМ нинг Ахборот коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш хизмати ходими Шаҳбоз Ҳамроев томонидан инновацион ғоя "АКМ телеграм -Бот" яратилди. Бу бот китобхонлар вақтини тежаш мақсадида "Вақт қадри-олтинга тенг " лойиҳасида "Тезкор! Китоб топинг!"деб номланган саҳифа остида ишлаб чиқилди. Китобхон томонидан китобни тез топиш ва вақтини тежаш ботнинг асосий мақсадидир. Китобхонлар @SAMARQANDTUMANAKAMBOT орқали қўйидаги йўналишлардан фойдаланмоқдалар:
1. Бадиий адабиётлар (Ўзбек).бу саҳифаларда ўзбек ёзувчиларининг бадиий асарлари
2. Бадиий адабиётлар (жаҳон), жаҳон адиблариниг асарлари
3. Бадиий адабиётлар(Рус) бу саҳифада рус ёзувчиларининг асарлари.
4. Дарсликлар саҳифасида дарсликлар жойлаштирилган.
Бу ботни келажакда мукаммал дастурга айлантиришга ҳаракат қилинмоқда.
Ўтказилаётган тадбирлар, амалга оширилаётган барча тарғибот ишлари китобхонларни китобга жалб қилиш, мутолаа маданиятини мустаҳкамлаш ёш авлодни китоб ўқишга бўлган қизиқишини янада оширишдан иборатдир.
Юртбошимизнинг юқоридаги қарорининг 11 бандида Агентлик ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 21 майни -Кутубхоначилар куни деб белгилаш тўғрисидаги таклифи инобатга олиниб, бунда кутубхоначиларни кўп йиллик ҳалол меҳнати ва ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун давлат мукофотлари билан тақдирлаш ва рағбатлантириш кўзда тутилган. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 150 йиллик юбилейи ва 21 май - Кутубхоначилар куни билан барча ҳамкасбларимизни табриклаймиз.

Нилуфар КаҲҲорова,
туман ахборот-кутубхона маркази директори


Последнее редактирование: 20/05/2020 16:54;   Просмотров: 908
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку