Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Ж У Р Н А Л И С Т Л А Р Г А

Журналист жамият ичида юриб
Халқ дардин оммага этгувчи ошкор.
Ҳақиқат йўлида толмас югуриб,
Қуроли - қалам ва нодир сўзи бор.
Кўринган ҳар иллат ботар кўзига,
Адолат панд еса, зирқирар жони.
Ажратмас кимсани, олар ўзига
Ноҳақдан қайнаса етти ёт қони.
Таҳдиддан оромин йўқотса биров,
Тинчимас, токи тарк этмаса зулум.
Ўттизда сочига қўнади қиров,
Ҳақ йўлдан қайтармас ҳаттоки ўлим.
Матбуот фақат пок сўзлар макони,
Нон учун муқаддас дастурхон мисол,
Ҳар бир сўз кўзлайди дорилбақони
Сўз заҳри ҳаётга баъзан берар бол.
Ҳузурбахш ҳолатмас баҳс-мулоҳаза,
Кўҳи Қоф вазнича гоҳ қилча танқид.
Хулоса ўрнида тутган бор аза,
Холислик фикрига кекни қўйган зид.
Муаммо ечими мулоқот асли,
Ҳамкорлик тараққиёт йўлига бошлар.
Оламни лол этган тўроний насли,
Муносиб номига эришсин ёшлар.
Ўткир сўз юракка ботмас мулойим,
Ислоҳот даврида ўзгарар ҳаёт.
Журналист - адолат жангчиси доим,
Ҳақиқат майдони бўлган матбуот.

Хуршид НУРУЛЛАЕВ
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси


Дата добавления: 25/06/2020 18:28;   Просмотров: 791
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку