Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ИСТИҚЛОЛ ВА ИСТИҚБОЛ

Бундан роппа-роса 28 йил муқаддам она юртимиз Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини қўлга киритди.

Шу кундан эътиборан жаҳон харитасида янги мустақил ва суверен давлат - Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлиб, жонажон Ватанимизнинг кўп минг йиллик тарихида янги давр - эркинлик ва озодлик, миллий тикланиш ва тараққиёт даври бошланди.
Истиқлол йилларида босиб ўтилган оғир ва машаққатли, шу билан бирга, ғоят шарафли йўлимизни сарҳисоб қилар эканмиз, тарихан қисқа бир даврда ўз тақдиримизни ўзимиз ҳал этиш, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаш, миллий давлатчилигимизни, азалий қадрият ва урф-одатларимизни, муқаддас динимизни тиклаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида улкан ютуқ ва марраларни қўлга киритганимиз маълум бўлади ва бу эзгу ишлар бугунги кунда ҳам давом этаётганига гувоҳ бўляпмиз.
Жумладан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсатни изчил давом эттириш каби масалалар тараққиётимизнинг асосий йўналишлари сифатида белгилаб олинганлиги, ҳамда ушбу устувор вазифаларни босқичма-босқич ҳаётга татбиқ этиб келинаётганлиги барчамиз учун сир эмас.
Халқимизининг бугунги кундан шукроналик ҳиси, эртаги кунга ишончи тобора ортиб бораётганлиги, ҳар бир ватандошимиз Юртбошимиз олиб бораётган сиёсатларига хайрихоҳ бўлиб, ўз муносабатини билдириб келаётганлиги ва энг аввало халқимизнинг яшаш шароити яхшиланиб, ҳаётимиз фаровонлиги ошаётгани айни ҳақиқат
"Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади" деган тамойилдан келиб чиқиб, юртимизда ишбилармонлик ва тадбиркорлик муҳитини тубдан яхшилаш учун янгидан-янги имконият ва имтиёзлар яратилмоқдаки, бу келажагимиз истиқболидан ёрқин далолатдир.

З.ҲАМРОҚУЛОВ,
туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси


Дата добавления: 09/08/2019 11:45;   Просмотров: 900
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку