Яқинда 12-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида 2018-2019 ўқув йилининг ҳисобот концерти бўлиб ўтди.
Унда мактаб жамоаси ҳамда ота- оналар ва меҳмонлар иштирок этишди. Дастлаб иштирокчилар мактаб фойесида ташкил этилган тасвирий санъат бўлими ўқувчиларнинг кўргазмасини томоша қилишди. Шундан сўнг мактаб директори Т.Фозилов мактабни намунали хулқ ва яхши баҳолар билан битираётган ўқувчиларга гувоҳнома ва мактаб маъмуриятининг совғаларини тантанали равишда топширди. Шунингдек, мактабнинг фаол ва жонкуяр ўқитувчилари ҳам фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди. Ўқувчилар томонидан тайёрланган концерт дастурида ижро этилган куй ва қўшиқлар барча меҳмонлар ва ота-оналар кўнглини хушнуд этиб, завқ- шавқ бағишлади. Ота-оналар номидан сўз олган Саодат Бобоева ўқувчиларни табриклаб, келажакда улардан элимиз суйган ҳофиз ва созандалар етишиб чиқишига тилак билдирди.
Тадбир мактаб хор жамоаси томонидан куйланган "Ватан" қўшиғи билан якунланди.
Ф.Жумаев, Д.Хушфайзиева
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.