Яқинда "Нуроний" жамғармаси туман бўлинмаси фаоллар залида "Ветеран" жангчи фахрийлар ва ногиронлар бирлашмаси туман бўлинмасининг ҳисобот конференцияси бўлиб ўтди.
Унда бўлинма раиси Ж.Жабборовнинг кейинги беш йилликда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди. Музокараларда ташкилотнинг вилоят бўлими раҳбари Э.Мавлонов, туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Р.Ахмедов, "Нуроний" жамғармаси туман бўлинмаси раиси О.Алиевлар сўзга чиқиб бўлинма фаолиятини қониқарли деб баҳолашди. Конференцияда бўлинма Кенгаши аъзоларининг янги таркиби тасдиқланди. Ж.Жабборов бўлинма раислигига яна қайта сайланди. Шундан сўнг тадбир иштирокчилари Гулобод кўрғонидаги Афғонистонда шаҳид бўлган жангчилар хотирасига ўрнатилган монументни зиёрат қилиб, "Сиёвуш" кафесида бир пиёла чойга таклиф этилди.
Тошпўлат ЮСУПОВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.