Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Ислом - тинчлик, бағрикенглик ва маърифат дини

Юрт тинчлиги, бирдамлиги ва соғлом муҳитни қарор топтириш учун одамларда аввало, дахлдорлик ҳиссини кучайтириш даркор. Дахлдорлик бу шахснинг ён-атрофида бирор нохушликни кўрганида бепарво бўлмаслиги, кўнгилсизлик бугун унга зарар келтирмаётган бўлса, балки эртага ўзининг ҳам бошига тушиши мумкин эканини ҳис қилган ҳолда яшаш демакдир.

Шундай экан, огоҳ ва ҳушёр бўлиш давр талаби бўлиб қолаётганини алоҳида таъкидлаш зарур. Азалдан турмушнинг ободлиги, оиланинг мустаҳкамлиги ва тинч-осуда ҳаёт кечириш ўзбек халқининг орзуси бўлиб келган.
Ўзбекистонимизда тинчлик, осойишталик ва хавфсизликни, фуқаролар ва миллатлараро аҳиллик ва ҳамжиҳатликни кўз қорачиғидек сақлаш ва мустаҳкамлаш  бундан буён ҳам энг муҳим, ҳал қилувчи вазифамиз бўлиб қолиши даркор. Бунинг учун эса ҳар бир фуқаро давлатимиз ва жамиятимиз тинчлигига рахна солишга уринаётган ёвуз кучларнинг манбаси, моҳият-мазмуни ҳақида аниқ тушунчаларга эга бўлиши ва халқимизни ушбу таҳдидлардан огоҳ қила билиши, юрт тинчлигини асрашга қаратилган амалий ишларни ўзи учун устувор вазифа, деб ҳис этиши лозим.
Дарҳақиқат, тарихнинг ўтган қисқа даврида эзгу мақсадларга эришишимизда, ўзлигимиз ва тафаккуримизни англашимизда муқаддас динимизнинг ўрни ва аҳамияти беқиёс. Зеро, тинчликпарварлик, осойишталик, хотиржамлик ислом динининг моҳиятини ташкил этиши, унинг кишиларни тинчликни асраш ва барқарорликни таъминлаш йўлида ўзаро ҳамжиҳатлик ва бирдамлик билан ҳаракат қилишга даъват этиши фикримиз исботидир.

ЎМИ Самарқанд вилояти бош имом-хатиби З.ЭШОНҚУЛОВ тайёрлади.


Последнее редактирование: 10/07/2020 08:08;   Просмотров: 781
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку