Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ИНСОН МАНФААТЛАРИ ҲАР НАРСАДАН УСТУН

Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам жорий йилни муҳтарам Юртбошимиз томонидан «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилинганлиги, қолаверса, маҳаллада истиқомат қилувчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногирони бор ва нотинч хонадонларга маҳалла фаоллари доимий равишда ташриф буюриб, улар ҳолидан хабар олиб муаммоларини ҳал этишда яқиндан кўмаклашмоқдалар.

- Жумладан, иккита кам таъминланган оилаларга арзон нархдаги уй-жой олиши учун керакли ҳужжатлар расмийлаштирилиб борилди, - дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси У.Пўлатов.Битта оила туман ҳокимлиги ташаббуси билан қорамол билан таъминланди. Фуқаро Наргиза Одилованинг кўзини жарроҳлик йўли билан даволатишда 1000000 сўм маҳалла ҳисобидан пул ўтказилди.
9 май - «Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан 6 нафар фронт ортида хизмат қилган фуқароларимиз,
8 март - «Халқаро хотин-қизлар куни» байрами муносабати билан 16 нафар саксон ёшдан ошган онахонлар хонадонига бориб, совға-саломлар улашилди.
1 июнь - «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни»да маҳалладаги 50 нафар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оила фарзандлари маҳалла марказига таклиф қилиниб, байрам дастурхони ташкил этилди ва ҳар бир болага китоблар совға қилинди. Рўза ҳайити арафасида эса 6 нафар бемор, ногирони бор, боқувчисини йўқотган оилага озиқ-овқат маҳсулоти тарқатилди. Шунингдек, 20 та нотинч оиладан 13 таси яраштирилди.
Маҳаллада ечимини топмаётган муаммолар юзасидан «йўл харита»си тузилиб, туман ҳокимлигига тақдим этилди.
Хуллас, халқ дарди билан яшаш, уларга хизмат қилишни энг асосий вазифа деб билган маҳалла фаоллари барча тадбирларни режага мувофиқ ташкил этаётирлар. Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар фуқароларга тушунтирилиб, уларнинг манфаатларига хизмат қилаётган муаммоларни бартараф этишда жонбозлик кўрсатаяптилар.

Тошпўлат ЮСУПОВ,
Ҳусен АЛИЖОНОВ
Суратда: маҳалладаги тадбирлардан кўриниш акс этган


Дата добавления: 03/11/2017 12:12;   Просмотров: 1371
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку