Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ИЖТИМОИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШ – УСТУВОР ВАЗИФА

Тинч ва осойишта ҳаёт кечиришимизда ҳуқуқ-тартибот идоралари, маҳалла фаолларининг салмоқли ҳиссаси бор. Шу боис мустақиллик йилларида бу соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Тумандаги маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада барқарорлаштириш, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантириш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш, ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ёш авлодни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш мавзуида бўлиб ўтган туман ҳокимлиги йиғилишини туман ҳокими Б.Қодиров бошқарди. Унда шу соҳага дахлдор ташкилотлар раҳбарлари, мутахассислар иштирок этишди.
– Хабарингиз бор мамлакатимизда барча соҳаларда чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда,–деди ҳоким Б.Қодиров ўз сўзида. –Хусусан, ижтимоий ислоҳотларни таъминлаш туманимиз ҳудудларини комплекс ривожлантириш, шунингдек, фуқароларнинг турли тоифалари эҳтиёжларини тўла даражада қондириш, аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш доимий равишда кенг кўламли ижро интизомини мустаҳкамлаш зарурлигини тақозо этмоқда.
Йиғилишда сўзга чиққан вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Умаров чет давлатларга чиқиб кетаётган ёшлар ўз ҳуқуқларини яхши билмаганлари сабабли одам савдоси қурбонига айланаётганлиги ҳамда айрим фуқароларни, айниқса ёшларнинг маънавий онги бўшлигидан фойдаланиб ҳар хил диний оқимлар таъсирига тушаётганлари хусусида тўхталиб, бундай ҳолнинг олдини олишда профилактик ишлар кучайтирилиши лозимлигини уқтирди.
Сўзга чиққан Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари О.Парпибоева доимий яшаш жойларидан узоқ муддатга чиқиб кетган фуқароларнинг ҳар бири билан суҳбатлар олиб борилиши жараёнини доимий равишда мувофиқлаштириб бориш, бу борада маҳаллалардаги жамоатчилик асосида ишловчи саккизта комиссия ишини жонлантириш кераклигини билдирди.
Тадбирда Ўзбекистон “Маҳалла зиёси” ўқув маркази директори Б.Суюнов, туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Баратова, туман ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Ф.Ахмедов ва бошқалар сўзга чиқишди.
Йиғилишни туман ҳокими Б.Қодиров якунлар экан, соҳа ходимлари олдида турган муҳим вазифаларни уқтириб ўтди.
Йиғилишда кўрилган масала юзасидан кенгайтирилган қарор қабул қилинди.

* * *

Мамлакатимизда мустақилликка эришгандан сўнг, истиқлолнинг дастлабки даврларидан бошлаб юртимизда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш вазифаларига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Бу ишлар айниқса, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ҳафтанинг пайшанба куни “Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни” дея аталиши билан кучайтириб юборилди. Шу куни ҳокимликлар, прокурорлар ва ички ишлар бўлимлари ходимларининг ўз ҳудудларида аҳоли ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар ўтказиб, натижаси ҳақида маҳаллий телеканалларда чиқишлар қилиб боришлари айни муддао бўлмоқда. Яқинда туманда бўлиб ўтган тадбирда шулар хусусида сўз борди.
Йиғилишни туман прокурори Б.Юсупов олиб борди ва туман прокуратурасининг жорий йил ўтган даврида туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш борасидаги фаолияти ҳақида гапирди.
Ўз навбатида тадбирда “Нуроний” жамғармаси туман бўлинмаси раиси О.Алиев, Хожа Абду Берун жоме масжиди имом-хатиби Л.Ибодуллаев, Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи директори Ҳ.Остонова, туман прокурори ўринбосари С.Файзиевлар ҳам сўзга чиқиб, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар ўтказилаётгани ва улар ижобий натижа бераётгани ҳақида гапирдилар.
Бўлиб ўтган тадбирда вилоят прокурорининг ўринбосари Ш.Жумаев қатнашди ва сўзга чиқди.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ


Дата добавления: 12/05/2017 15:02;   Просмотров: 1535
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку