Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

Мамлакатмизда экологик таълим ўрта-махсус таълимнинг ажралмас  қисми бўлиб бормоқда. Бундай таълимнинг мақсади тингловчиларда экологик маданиятни шакллантириш бўлиб ҳисобланади. Экологик маданият бу табиатни ва атроф муҳитни инсон томонидан қабул қилиниши булиб, инсоннинг табиий объектлар ва ресурсларга бўлган муносабатидир.

Экологик таълим деганда, экологик билим ва кўникмаларни эгаллашнинг мақсадга йўналтирилган, ташкиллаштирилган, режали ва тизимли амалга ошириш жараёни тушинилади. Ҳозирги вақтда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган узлуксиз экологик таълим тизими мажмуий, фанлараро ва уйғунлашган хусусиятга эга бўлиб, касбий фаолиятга боғлиқ ҳолда дифференциациялашгандир. Бугун юртимизда "Экологик ҳаракат"  марказлари ташкил қилинган хамда улар экологик таълим ва тарғибот орқали аҳолини касбий таълимнинг экологик компонент­ларига йўналтиришни кўзда тутади.

Экологик тарбия, экологик таълим ва экологик дунёқараш ташвиқот қилиш орқали фаол табиатни муҳофаза қилиш позициясини шакллантиришга чақиради. Экологик тарбиянинг асосий мақсадларидан бири биосфера қанча хилма-хил бўлса, шунча барқарор бўлади, антропоцентрик онг типини экоцентрик тип билан алмаштириш керак деган ғояларни сингдириш ва энг асосийси кадрларда экологик маданиятни ўзлаштиришдир. Буларнинг бари табиат ва инсоннинг ўзаро муносабатларини мувофиқлаштиришга имкон беради, бу эса инсоннинг маиший ҳаётида ва ишлаб чиқаришда табиий ресурслар ва энергиядан фойдаланишни мувозанатлаштиришга, табиий объектларни турли ифлослантирувчилардан жабр кўришини камайтириш ва охир оқибатда Ер сайёрасида инсон ҳаётини жозибали бўлишига имкон беради.

Бундан ташқари экологик таълим ва тарбия инсонда экологик онгни ривожлантиришга имкон беради. У инсон ва атроф муҳит ўртасидаги ўзаро муносабатларни ифодалайдиган ва бошқарадиган ғоялар, тушунчалар, тафаккур, стереотиплар ва бошқа маънавий таълим турлари сифатида аниқланади. Ҳозирги вақт­да экологик онгнинг икки типи мавжуд: антропоцентрик ва экоцентрик. Антропоцентрик онгда одам табиатдан устун туради, табиат инсонга тўлиқ тобе ва инсоннинг барча эҳтиёжларини қондиради, биосфера тараққиёти эса тўлиғича инсон тараққиётига буйсунади. Экоцентрик онгнинг шаклланишида инсон онги инсон фақат табиатнинг бир қисми деган принципга амал қилади, табиатда экологик мувозанатни сақлаш инсон хўжалик фаолиятининг натижаси ҳисобланади, инсон эҳтиёжини энг юқори даражада қондирилиши биосферага, табиат ва инсон тараққиётига таъсир қилмайди, бу коэволюция жараёнидир.

Шундай қилиб, экологик онг бу ижтимоий онг шаклларидан бири бўлиб, у ривожланиш босқичида турибди, у жамият маиший ҳаётининг экологик томонини, айнан инсон ва табиат ўртасидаги муносабатнинг реал амалиётини унинг жамият ва табиат ўртасидаги ҳаётини намоён қилади, "жамият - табиат" тизимининг энг қулай ҳолатига эришишга йўналтирилган бошқариш ва ахлоқ нормаларини ўз ичига олади.

Б.Файзуллаев,

Самарқанд давлат университети ўқитувчиси, доцент.


Дата добавления: 12/03/2022 10:45;   Просмотров: 1310
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку