Самарқанд тумани иқтисодий жиҳатдан қадимий шаҳарнинг олтин белбоғи сифатида эътироф этилган. Аммо туман ҳудудида ўлмас зиё масканлари ҳам борки, улар номи айтилиши билан кўз ўнгингизда шонли тарихимизгавдаланади. Гап албатта Имом Мотурудий туғилиб ўсган табаррук қишлоқ, Хўжа Аҳрор Вали қўним топган маскан устида бормоқда. Қолаверса, соҳибқирон Амир Темур айнан шу туман ҳудудида жаннатмакон боғлар яратган.
Туман газетасининг “Гулобод тонги” деб аталишида ҳам мен ана шу буюкликка ишора кўраман. Ўтган 60 йил давомида бу нашр жамоаси ҳудуд ҳаётини яратиш баробарида биз юқорида айтган улуғликка муносиб бўлишга интилиб келди.
“Гулобод тонги” номигагина туман газетаси вилоят марказига яқин бўлгани сабаб унда ижодий муҳит жўшқин бўлган. Вилоят нашрларига кадр берувчи таҳририят ҳисобланган. Газетанинг икки тилда чиқиши эса ижодий муҳитнинг ўзига хослигини таъминлаган. Бугун ҳам газетада шу ҳолатни кўрамиз.
Газетанинг нуфузини ундаги мақолалар таъсирчанлиги ва муштарий ҳамда муаллифларнинг фаоллиги белгилайди. Бу жиҳатдан ҳамкасбларимизга ҳавас қилгулик. Улар долзарб мавзуларни кўтариш, ислоҳотлар моҳиятини тушунтириш борасида кўпчиликка ибрат кўрсатишаяпти. Бундай фидойи жамоага янги бино жуда ярашади. Қувончли, шукуҳли онлар муборак, азиз ҳамкасблар!
Фармон ТОШЕВ,
ЎЗБЕКИСТОН ЖУРНАЛИСТЛАРИ ИЖОДИЙ УЮШМАСИ ВИЛОЯТ БЎЛИМИ РАИСИ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.