Республикамизда уч йилдирки, 30 июнь - Ўзбекистон Ёшлари куни сифатида кенг нишонланади, шаҳару қишлоқларда, овулларда байрам тадбирлари ўтказилади. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси ва ёшларга ғамхўрлиги билан ёшларни илмли, меҳнатсевар бўлиши, хориж олий ўқув юртларида таҳсил олиши, билим ва малакаларини ошириши учун кенг имкониятлар яратилмоқда. "Ёшлар бизнинг келажагимиз, эртанги кунимиз умиди азму шижоати билан барча соҳада ғайрат билан меҳнат қилиши, .юртимиз равнақи, истиқболимиз учун фидойи бўлишлари шарт!" дея бизларга ишонч ва умид билан қарамоқда.
Бу йил ҳам Ёшлар куни муносабати билан тадбирлар режасини белгилаганмиз. Унга кўра, юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва республика махсус комиссияси белгилаган тартибга риоя этган ҳолда санитария гигиена қоидаларига амал қилиб маълум маънода тадбирлар ўтказилади. Аввало, республикамизда 30 июнь - Ёшлар куни деб белгилангани, шу муносабат билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши белгилаган дастурга кўра, туманимизда ҳам "Ҳоким ва ёшлар", "Прокурор ва ёшлар" учрашув-мулоқотлари уюштирилиб, йигит қизларнинг муаммолари, таклифлари ўрганилди. Ёшлар -катта куч, туманимиз аҳолисининг 60 фоиздан кўпроғини ўттиз ёшгача бўлганлар ташкил этади. Шундай экан, онлайн учрашув-мулоқотларда йигит-қизлар тадбиркорликни йўлга қўйиш учун банк кредитлари ажратиш, тикув цехи, сартарошхона, мини-ишлаб чиқариш корхонаси очиш, парранда боқиш ва бошқа муаммолари тингланиб, ҳаракатчан, ташаббускор ёшлар қўллаб-қувватланди. Ҳоким ҳам, прокурор ҳам ёшлар талаби асосида иш режаларини белгиладилар. Кўпчилик ёшларга деҳқончилик қилиши учун фермер хўжаликларидан ер ажратиб берилди.
Ўтган ҳафтада Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида Олий Мажлис Сенати аъзоси Фармон Тошевнинг вилоятимиз ёшлари билан онлайн тарздаги мулоқоти ўтказилди. Бунда туманимиз ёшлари ҳам онлайн тарзда иштирок этиб, ўз таклифларини билдиришди. 19-июнь куни эса вилоятимиз ҳокими Эркинжон Турдимов умумтаълим мактабларининг 352 нафар битирувчисини мактабни олтин медаль билан битиргани муносабати билан учрашув ўтказиб, аълочи ва иқтидорли ўқувчиларни табриклади. Туманимизда 14 ўқувчи олтин медаль, 2 нафар кумуш медаль соҳиби бўлди.Туман ҳокими Носир Мавлонов битирувчилар шарафига учрашув ўтказиб, олтин медаль соҳибларининг кўкрагига медалларни тақиб қўйди. Ота-оналарни, мактаб педагоглари ва ўқитувчиларни шогирдлари, фарзандлари эришган ютуқ билан муборакбод этди.
Бу шараф, бу имконият, бу ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар, изчил ислоҳотлар самарасидир.Президентимиз раҳнамолигида ёшларга яратилаётган имконият ва имтиёзлар уларни ҳаётда ўз ўрнини топиши, муносиб кадрлар бўлиб етишиши учун катта ҳаракатдир. Шу боис Ўзбекистон Республикасининг "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги қонун моҳият-эътиборига кўра, Ўзбекистон ёшларини илм-маърифати, ўткир зеҳни, интеллектуал салоҳияти ва юрт келажагига масъулиятли бўлишлари учун яратилган катта имконият бўлди, десам муболаға бўлмайди. Негаки, бугун туманимизда ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида қилинаётган ишлар, хусусан улар учун арзон уй-жойлар ажратиш, муносиб иш ўринларга эга бўлиши доимий эътибор марказида. Икки нафар туман Кенгаши депутати ёшлар, улар ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маданий-маърифий ишлар бўйича иш олиб боришади.Туман Кенгаши доимий комиссияларининг фаол аъзолари.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши туман ҳокимлиги, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда мактабларда, маҳаллаларда ёшларнинг ташаббускорлиги, инновацион ғояларга қизиқиши, ҳозирги карантин ҳолатини инобатга олган ҳолда ижтимоий тармоқлар орқали 12 июндан 25 июнгача "Энг бахтли оила", "Энг фаол ишчи ходим", "Энг фаол ёш тадбиркор" ва "Энг фаол ёш фермер" фото суратлар танловлари онлайн тарзда ўтказилди. Танлов шартига кўра ҳар бир номинация бўйича иштирокчилар ўзларининг фото суратлари ҳамда ўзи ва фаолияти бўйича қисқача маълумот беришлари лозим, ва туман кенгашининг @YI_Samarqandtumani каналида ёритилиб борилди. Каналда ҳар бир номинация бўйича энг кўп овоз тўплаган 3 нафар иштирокчилар ғолиб этиб белгиланади ва 30-июнь "Ёшлар кунида" туман Кенгаши томонидан тақдирланадилар.
М.БАРАТОВА,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси, туман
Кенгаши депутати
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.