Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

БОЛАЛАР МАҲАЛЛА АРДОҒИДА

Болалар ҳаётимиз гултожи, жамият кўрки. Улар бор экан, юрт чирой очади, ватан гуллайди, келажакка ишонч ошади. Бахтиёр болаликни асраш, таъминлаш, маънавий-руҳий юксалтириш давлатимизнинг доимий диққат-эътиборидадир. Ўтган ҳафта Урганжи маҳалласида ҳам кичкинтойлар учун байрам тадбири ўтказилди.

Унда маҳалладаги эҳтиёжманд, кам таъминланган, серфарзанд оилалар, беморлар фарзандлари, ёш оналар таклиф қилинди. 100 дан ортиқ болажонларга чиройли байрам дастурхони тузатилиб, палов ва музқаймоқ тортилди. Турли хил ширинликлар улашилди. Маҳалладаги санъаткорлар тадбирни қизиқарли ўтишида жонбозлик кўрсатишди. Тадбирда туман хокимлиги вакили, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси ўринбосари Руслан Ғаффоров, “Камолот” ЁИҲ туман бўлинмаси раҳбари, 6-мактаб ўқитувчилари, маҳалла ва маориф фахрийлари, маҳалла имоми Ў. Мирзаев ва бошқалар иштирок этдилар. Маҳалладаги болалар ҳаваскорлик гуруҳи аъзоларидан Наимов Муҳаммад, Эгамов Далер, Асадуллаев Улуғбек ва Санжарлар, Озодова Сабина, Наилова Асал, Ҳамроқулов Баҳодирлар иштирок этиб, ўз иқтидорларини кўрсатдилар. Маҳалла маслаҳатчиси З. Насимова , ёшлар ва вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси раиси И.Пўлатов, ёшлар масаласи бўйича раиси ўринбосари Бахронов Жамол ва бошқалар тадбирда фаол бўлдилар, нуронийлардан Тўхта Пўлатова, Озод Тўрақулов, Сафо Одиловлар болажонларни байрам билан табрикладилар. Келажагимиз ворислари маҳалла, мактаб, оила меҳридан баҳраманд бўлдилар. Улар “Маҳалла – отанг, маҳалла онанг” эканлигига яна бир бор гувоҳ бўлдилар. Ёзги таътилда ўқувчиларнинг дам олишлари яхши ташкиллаштирилганлиги, дам олиш оромгоҳлари болалар хизматида эканлигини, болалар китобхонлигини йўлга қўйиш зарурлиги айтиб ўтилди. Тадбир махалла фаоллари, ҳомийлар, оила ва мактаб хамкорлигида ўтказилди.

Ў.АҲРОРОВ, Урганжи МФЙ раиси, М.ҒАФУРОВА,
маънавий-маърифий масалалар бўйича комиссия раиси


Дата добавления: 09/06/2017 14:06;   Просмотров: 1443
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку