Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

БЕШ ТАШАББУС - АМАЛДА

Президентимиз жорий йилнинг 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин - қизлар бандлигини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида ижтимоий, маънавий - маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича бешта муҳим ташаббусни илгари сурган эди.

Мазкур ташаббусларни амалга ошириш мақсадида туман халқ таълими бўлимига қарашли 24-умумий ўрта таълим мактабида ҳам қатор ишлар олиб берилди. Мактабимизда "Беш ташаббус - беш имконият!" шиори остида "Тўгараклар фестивали" маънавий-маърифий тадбири ўтказилди. Унда ўқувчи ёшларнинг китоб ўқишга, спортга, санъатга бўлган қизиқишларини ошириш, уларнинг юксак салоҳиятли инсонлар бўлиб камол топишда, тафаккури ва дунёқарашини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди. Шунингдек, уларни ёшлигиданоқ касб-ҳунарга йўналтириш, қизиқишларини рағбатлантириш бугунги кундаги асосий вазифамизга айланди.
Тадбирда мактабда ташкил этилган барча тўгарак аъзолари ўзларининг кўргазмаларини намойиш этишди. Якунида энг фаол тўгарак раҳбарлари ва аъзолари турли хил номинациялар бўйича фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

А.ҚОДИРОВ,
24-умумтаълим мактабининг
маънавий-маърифий ишлар
бўйича директор ўринбосари


Последнее редактирование: 08/06/2019 16:55;   Просмотров: 903
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку