Тумандаги барча мактабларда 1 июнь–Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан жорий йилнинг 28 май - 2 июнь кунлари "Ҳар бир болага меҳр-эътибор" шиори остида махсус ҳафталик ўтказилди. 45-умумтаълим мактабида ҳам 1-июнь куни режа асосида хайрия байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда расм чизиш, шахмат-шашка ўйнаш бўйича синфлар кесимида мусобақалар ташкил этилиб, натижалар бўйича 1-ўринни олган ўқувчиларга мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқлар топширилди. Тадбирда қатнашган 250 нафар мактаб ўқувчиларига Найзатепа маҳалла фаоллари-тадбиркорлар Нодир Тўхтаев ва Толиб Содиқовлар томонидан музқаймоқлар тарқатилди. Ажойиб куй, қўшиқ ва рақслар остида ўтган тадбир ўқувчилар кўнглида унутилмас дақиқаларни муҳрлади.
Ситора Ҳотамова
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.