Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР — СУВНИ ТЕЖАШДА КОНИ ФОЙДА

Бу ҳақда "Гулобод тонги" газетаси таҳририятида туман "Сув етказиб бериш хизмати" Давлат муассасаси бошлиғи Алишер Расулов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида алоҳида урғу берилди.

— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5- январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-5 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9- февралдаги 79- сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 26- февралдаги 52- сонли қарорига асосан Зарафшон Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг 2024 йил 19-февралдаги 25-сонли қарорларига мувофиқ Самарқанд тумани “Сув етказиб бериш хизмати” Давлат муассасаси ташкил этилди,-деди А. Расулов.— Самарқанд туман “Сув етказиб бериш хизмати” Давлат муассасаси тумандаги 16340 гектар суғориладиган ер майдонларини сув билан таъминланишида хизмат кўрсатади. Туманда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида 2023-2024 йиллар кузги-қишги мавсумда ички суғориш тармоқларини бетонлаштириш тадбири ўтказилиб, режадаги 60 км дан 60км ёки 100 фоизга бажарилиши натижасида 79.4 млн м3 сувдан 2.7 млн м3 сувни тежашга эришилди.

Бундан ташқари жорий йилнинг май ойидан то декабрь ойига қадар яна 112 км ички суғориш тармоқларини бетонлаштириш топшириғи берилган бўлиб, унинг ижроси натижасида туманда ажратилган чекланган сув лимитининг 8.6 млн м3 тежалишига эришилади.
Худди шундай, Сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш мақсадида суғориладиган боғ-ток майдонларида сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш жумладан, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиялари жорий этилмоқда. 2024 йилда туманда томчилатиб суғориш технологияси 400 га режалаштирилган бўлсада, бугунги кунда 700 га яқин сув тежайдиган технологиялар жорий қилинган.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, қишлоқ хўжалик экинларини оқар сув билан таъминловчи "Янгиариқ" каналининг энг қуйи қисмида бўлган туманимиз миришкор деҳқонлари учун бундай технологиялардан фойдаланиш жуда ҳам афзал ва самарали бўлиши ҳеч кимга сир эмас.


Дата добавления: 20/05/2024 13:32;   Просмотров: 104
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку