Буюк Йўлбошчимизнинг Ўзбекистон халқи учун қилган меҳнатларини ҳеч қандай нарса билан ўлчаб бўлмайди. У киши халқимизнинг эркин яшаши учун курашдилар, юрт тинчлиги фаравонлиги йўлида фидойилик кўрсатдилар. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.А.Каримов халқпарвар, элпарварлик фазилатлари мужассам эди. Ўз халқининг улкан муҳаббат билан севадиган Биринчи Юртбошимиз ниҳоятда оғир, қалтис бир вазиятда мамлакат раҳбарлигини ўз зиммасига олди.
Чунки қарийиб 150 йил империя таркибида бўлган яшаш ва ишлашга кўникиб қолган халқни, қатағонлардан юрагини олдириб қўйган элни озод яшашга ўргатиш, уларни боқимандалик кайфиятидан халос этиш, инсон сифатидаги шаъни, ғурурини тиклаш осон иш эмасди... Миллат бўлиш учун, энг аввало, мустақил бўлиш зарур.Мустақил бўлмаган миллат "занжирбанд шер"га ўхшайди. Шер эса занжирни барибир узади. Шундай кун келади-ю, албатта озод бўлади. қарам миллат азоби-мустамлакачилик, озод миллат офтоби-Мустақиллик. Алишер Навоий ҳазратлари айтганидек:
Олтин қафас ичра гар қизил гул бутса,
Булбулга тикондек ошён бўлмас эмиш
Демак, олтин қафасдаги гулдан эркинликда ўсган тикан афзалдир. Бизлар собиқ тузуми даврида "олтин қафасда" яшадик. Аммо, собиқ совет мафкураси сиёсати туфайли "олтин қафас"ни озод ватан деб келдик.Чунки шундай демоққа мажбур эдик. Она юртимиз кўп босқинчиларни кўрган: юнонлар, эронийлар, араблар, мўғиллар истилосидан жабру жафо чеккан. Лекин хақимизнинг асл фарзандлари: Спитамен, Широқ, Жалолиддин, Темур Малик, Муқанна каби ботирлари юртимиз озодлиги учун жонини фидо этганлар. Ўзбекитоннинг Биринчи Президенти И.А.Каримов шарофати ва жасорати ила Ўзбекистон мустақилликка эришди. Ўзбек халқи бошқа туркий улус сингари ҳуриятга эришди, "Олтин қафас"дан қутилиб, эркин қушдек парвоз қилди. Ватан туйғуси, миллат туйғуси буюк неъматдир. Бу муқаддас туйғулар қалбимизда ўтдек ёниб, мустақиллик жабҳасида фидойи бўлишга даъват этмоқда. Бу-Ватан ва Миллат даъватидир. Ўзбек ҳалқи қулликга ўрганмаган. У азалдан ўз эрки, ўз озодлиги, ўз истиқлоли учун курашиб яшаган. Бунга мозий гувоҳ. Амир Темур, Заҳриддин Бобурни берган халқ бировга тиз чўқмайди. Ватан бешигини авом эмас, даҳолар тебратади. Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизннг Биринчи Президенти ислом Каримов ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олийжаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотираси қалбларимизда абадий сақланиб қолади.
Д.ТЎхтамишева,
Самарқанд имкониятлари чекланган шахслар учун
ихтисослаштирилган махсус касб-ҳунар коллежининг директор ўринбосари
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.