Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ЮКСАК МАҲОРАТ ЭГАЛАРИ

Ҳеч эътибор берганмисиз? Ҳар тонг кеч қолаяпман, тезроқ борай деб шошилганча мактабга отланган болага, унга кўпроқ нима қизиқ, устозининг дарсими ёки синфдошлари билан ўйинқароқлик қилишнинг завқими?

Ёки мактабдан келибоқ устозидан эшитган мақтовлари, олган аъло баҳолари ҳақида иштиёқ билан гапиришга тушган ва биров айтмасидан олдин уй вазифаларини тайёрлашга киришган болага-чи?
Аслида бу ҳаммаси ўқитувчининг болага берган меҳри, дарс бериш маҳорати, топқирлиги ҳамда эътибори туфайли
Бунинг учун ёш авлодни тарбиялаш йўлида фидойилик кўрсатиб, заҳмат чекаётган жамиятимиздаги барча ўқитувчиларга ҳурматимиз, эҳтиромимиз чексиздир. Ҳали ўқиш-ёзишни билмайдиган мурғак қалб эгаларига ҳарф танитиш четдан қараганда осон иш бўлиб, кўринади. Аслида эса бу масъулиятли ҳамда машаққатли вазифа.
Яқинда неварам, Муҳаммадали ҳам биринчи синфга чиқди. Унинг дарс ўзлаштириши, китоб ўқишга бўлган қизиқишини кузатар эканман, бунда албатта, у таълим- тарбия олаётган маскан, 9-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари, шу жумладан синф раҳбари Гулзода Отамуродованинг ҳиссаси беқиёс эканлигини алоҳида қайд этиш лозим деб биламан.
Дарҳақиқат, баъзан ота-она кўтаролмаган ўқувчиларнинг эркалигини ўқитувчилар кўтаради, меҳри билан ҳар бирининг кўнглига йўл топади. Улар мана шундай юксак маҳорат эгаларидир.

Ризо БАХТИЕВ, I-гурух ногирони, Юқори
Арабхона маҳалласи


Дата добавления: 02/12/2019 11:11;   Просмотров: 768
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку