Барча жойда бўлганидек 32-сон мактабгача таълим муассасасида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан «Ёди ҳамиша ёдда» мавзуида тадбир бўлиб ўтди. Унда боғча жамоаси, ота-оналар, Қозиқўрғон маҳалласи фаоллари иштирок этишди.
Тадбирни МТМ мудираси Дурдона Амонова очди ва Йўлбошчимизнинг сиёсий фаолияти, мамлакат тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси ва барчага мерос бўлиб қолган асарлари ҳақида гапириб берди. Шундан кейин Саида Салимова, Анис Рафиқжонов, Интизор Мансурова, Рамизжон Негматиллаев, Мироншоҳ Ўктамов, Покиза Зоҳирова, Манзура Асрорқулова, Шоҳжаҳон Шўҳратов каби иқтидорли тарбияланувчилари Биринчи Президентимиз фаолияти ҳақида билганларини гапириб беришди.
2,3-гуруҳ болалари тайёрлаб келган албомлар, шеър ва қўшиқлар барчага манзур бўлди.
Тадбирни қизиқарли қилиб ўтишига катта гуруҳ тарбиячиси Камола Рустамова ўз ҳиссасини қўшди.
Хуллас, бўлиб ўтган тадбир тўпланганларда катта таассурот қолдирди.
Суратда: тадбирдан бир кўриниш акс этган.
Матн ва сурат муаллифи Н.МУХАММАД
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.