Қайд этиш жоизки, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бевосита раҳбарлиги ва ташаббуслари асосида фуқароларнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида 15 ноябрь куни Юртбошимиз раислигида мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар прфилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Муҳокама қилинган яна бир долзарб масала-бу йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чораларнинг бугунги кун талабларга жавоб бермаслигидир. Масалан, ўтган 10 ойда республикамизда 8 мингга яқин йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 2 мингдан кўпроқ фуқаро ҳалок бўлиб, 7 минг 622 нафари тан жароҳат олган.
Буларнинг ҳаммасин муҳим ҳужжатлар имзоланиб, амалиётга татбиқ этилаётганидан бехабарлик туфайли содир этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 март куни имзолаган "Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 116-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга асосан республикамиз ҳудудида 2017 йил 1 октябрдан бошлаб тегишли равишда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиришда-миллий ҳайдовчиликнинг, автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказишда (қайта руйхатдан ўтказишда) - автомототранспорт воситаси рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналари берилиши йўлга қўйилди.
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси 1968 йил 8 ноябрда қабул қилинган Йўл ҳаракати тўғрисидаги Вена конвенцияси тавсияларига мувофиқлигини таъминлаш, миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини ҳамда автомототранспортвоситаси рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни самарали ташкил этиш мақсадида тайёрланган бўлиб, махсус ҳимоя қатламларига эга. Унда конвенция талабларида белгиланган бўлиб, махсус маълумотлар лотин алифбосида, ўзбек тилида ёзилган. Миллий ҳайдовчилик гавоҳномаси пластикдан тайёрланади. Гувоҳнома ўлчами 54х86 миллимертни ташкил этади. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасида Ўзбекистон Республикасининг номи давлат тилида, рус ва инглиз тилларида ёзилган. У қалбакилаштиришдан ҳимоя қилувчи мустаҳкам ва мукаммал ҳимоя воситаларига эга.
Маълумки, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасида А,В,С,D ва Е тоифалари акс эттирилган эди. Янги нусхадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасида бунга бироз ўзгартириш киритилди. Эндиликда ҳайдовчилик гувоҳномасида А,В,С,D, ВЕ, СЕ, DЕ тоифалари акс эттирилади.
Бунда автомототранспорт воситаларини бошқаришга, В-А тоифасига кирмайдиган, тўла вазни 3,5 тоннагача бўлган ва ҳайдовчи ўрнидан ташқари ўриндиғи 8 тадан ошмайдиган автомобилларни бошқаришга, С-D тоифасига кирмайдиган, тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларини бошқаришга, D-йўловчи ташиш мўлжалланган, ҳайдовчи ўрнидан ташқари ўрнидиғи 8 тадан ортиқ автомобилларни бошқаришга ва Е-тиркамали транспорт воситаларини бошқаришмга рухсат беради.
Янги нусхадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасида Е тоифасига кирмайдиган, тўла вазни 3,5 тоннагача бўлган ва ҳайдовчи ўрнидан ташқари ўриндиғи 8 тадан ошмайдиган автомобилларни тиркама билан бошқаришга, СЕ-D тоифасига кирмайдиган, тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларини тиркама билан бошқаришга, DЕ-йўловчи ташишга мўлжаланган, ҳайдовчи ўрнидан ташқари ўриндиғи ҳайдовчи 8 тадан ортиқ автомобилларни тиркама билан бошқаришга рухсат берилишини билдиради.
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг пластик шаклида тайёрланадиган янги намуналари босқичма-босқич жорий этилади.
Янги намунадаги миллий ҳайдлвчилик гувоҳнасида 10 йил муддатга берилади. Ҳайдовчи ундан фойдаланганидан сўнг ҳар ўн йилда алмаштириб туриши керак. Чунки ўн йилда инсоннинг ташқи кўриниши ўзгаради. Бу эса унинг ҳужжатларини текшириш жараёнида турли тушунмовчиликларни келтириб чиқариши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори амалдаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш муддатлари ҳам белгилаб берилди. Унга кўра, миллий ҳайдовчилик гавоҳномасига эга бўлган бир ҳайдовчи 2017 йил 1 октябрдан бошлаб 2018 йилнинг 31 декабрь кунига қадар эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига, уларнинг берилган санасидан қатъи назар эгасининг ёзма аризасига кўра ихтиёрий равишда алмаштириб берилади.
2019 йил 1 январдаги 2020 йил 31 декабрь даврига қдар эса эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари, уларнинг берилган санасидан қатъи назар мажбурий тартибда янгисига алмаштирилади. Шундан кейин, яъни 2021 йил 1 январдан бошлаб эски намунадаги барча ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас, деб топилади ва бу ҳайдовчилик гувоҳномалари билан автоиототранспорт васиталарини бошқариш, ҳайдовчилик гувоҳномасисиз автомототранспорт воситаларини бошқариш бўлиб ҳисобланади.
Фуқроларимизни ушбу янги, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш ва ҳозирда фойдаланишда бўлганлигини қай тартибда алмаштириш кби саволларнинг жавлби қизиқтириши табиий. Бу ўринда шуни таъкидлаш лозимки, ушбу янги ҳужжат 1 октябрь кунидан бошлаб ҳайдовчилар тайёрлаш курсларини тамомлаганларга назарий ва амалий имтиҳонлардан ўтганларидан сўнг берила бошланади.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, янги нусхадаги пластик гувоҳномаларда автомототранспорт воситасини техник кўрикдан ўтганлигини акс эттирувчи белги қўйиладиган жой йўқ. Шуни инобатга олган ҳолда автомототранспорт воситаси техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талон ҳам жорий этилди. Техник кўрик натижаси ана шу талонда акс этади.
Жорий этилаётган бу янгиликлар ҳаракат иштирокчиларига манзур бўлади, деган умиддамиз.
Жамшед ҚАРШИЕВ,
Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ 2-туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон
бўлинмаси бошлиғи, майор
Сурат муаллифи Баҳодур ЗОҲИР
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.