Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Йилнинг ишбилармон аёли Самарқанд туманидан

Мустақилликнинг 31 йиллигига бағишлаб “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори асосида “Ишбилармон аёл-2022” ҳудудий республика кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Танлов ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши томонидан ўтказилди.
Танлов ғолибларини аниқлашда асосий эътибор тадбиркор аёлларнинг яратган ишчи ўрни, маҳсулотларнинг сифати ва талабгорлиги, экспорт салоҳиятига қаратилди.
Натижаларга кўра;
1-ўринга Самарқанд туманидаги зардўзлик йўналишида миллий кийим-кечак маҳсулотлари билан иштирок этган "Зулхумор" хусусий корхонаси раҳбари Зулхумор Зохидова;
2-ўринга жомбойлик "Шербоев Муродулло" чорвачилик фермер хўжалиги раиси Шербоева Гулчеҳра;
3-ўринга тойлоқлик "Фарход мантаж сервис" МЧЖ директори Сабина Ҳакимова муносиб кўрилди.
Яна 5 йўналиш бўйича ғолиблар аниқланди. Ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.


Дата добавления: 13/08/2022 13:17;   Просмотров: 7511
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку