Ҳа, туман марказидан олис масофада жойлашган 3-секторга мансуб Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинининг энг чекка ҳудуди Янгиариқ аҳоли пунктида бугунги кунда ечимини кутаётган муаммолар кўпайиб кетганлиги маҳаллий халқни турли давлат идораларига арз-дод ва эътироз билдиришга мажбур этди.
Жумладан, фермер хўжаликлари тасарруфидаги экиладиган майдонларининг талон-тарож қилинаётгани, маҳаллага элтувчи катта йўлнинг харобага айланганлиги, МТМ, ҳаммом, тиббий муассаса, дорихона, 5-мактабда спорт зали, антена, алоқа иншооти, стадион йўқлиги, электр энергияси таъминотидаги сурункали узилишлар ва бошқа оилавий характердаги муаммолар аҳолининг давлат идоралари, айрим раҳбар ходимларига бўлган ишончини сусайтириб, шикоят ва норозиликлар кучайди. Туман ҳокими Ш.Жамолов фаоллар, мутасадди бошқарув идоралари раҳбарлари билан шу ҳафтанинг бошида вазиятни жойида ўрганиш учун тезкор йиғилиш ўтказди.
Юқорида таъкидланган муаммоли масалаларга ҳамжиҳатлик, оқилона ёндашув билан ечим топилди. Ижрочи ташкилотлар, хайрихоҳ тадбиркорлар, мард ва олижаноб фермерлар, эл ва ер қадрига етадиган кишилардан иборат ишчи гуруҳ таркиби шакллантирилди.
Ҳоким ташрифидан Янгиариқ аҳли мамнун ва миннатдор бўлишди.
Бу мавзуга яна қайтамиз.
Н.МЕҲРАНГИЗ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.