Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ХОТИН-ҚИЗЛАР ЭЪЗОЗЛАНДИ

Баҳорнинг илк кунида Ўзбекистон Халқ шоири Зулфия Исроилованинг туғилган кунини нишонлаган бўлсак, мана бугун Хотин-қизлар, мунис опа-сингилларимизни 8 март билан қутламоқдамиз. Шу муносабат билан Хўжа Аҳрори Вали маҳалласидаги «Версаль» базмгоҳида байрам тантанаси бўлиб ўтди. Байрамона безатилган серфайз дастурхон атрофида иқтисодиёт, тиббиёт, халқ таълими, қишлоқ хўжалиги, маъмурий идоралар, маҳалла, маданият, санъат, борингки, барча соҳаларда фаолият кўрсатаётган илғор хотин-қизлар фахрий онахонлар, камтаъминланган оилалар вакиллари даврага ажаб бир латофат ва кўрк бағишлаб ўтиришибди.

Туман ҳокими Ш.Жамолов тўпланганларни байрам билан муборакбод этди. Бир гуруҳ фаол хотин қизлар, нуроний онахонлар туман ҳокимлиги, ҳомий ташкилотларнинг фахрий ёрлиқлари, қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Ўзбекистон ва Қарақалпоғистон Халқ артисти, Халқаро Бобур мукофоти совриндори, Муҳаммадали Абдуқундузов эзгу тилакларини билдирди. Шундан кейин Ўзбекистон ва Тожикистон Халқ артисти М.Мавлонов бошчилигида туман санъаткорлари, сўз усталари томонидан дилрабо куй-қўшиқ ва шеърлар янгради.

Суратда тадбирдан бир кўриниш
Б.ҚОДИРОВ


Последнее редактирование: 09/03/2018 15:48;   Просмотров: 1266
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку