Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ХИЗМАТЛАР САМАРАСИ ОШМОҚДА

Банклар иқтисодиётнинг қон томири деб бежизга айтилмайди. Кейинги пайтларда хукуматимиз томонидан банклар зиммасига нафақат иқтисодиётни ривожлантириш масаласи, балки аҳоли турмуш даражасини янада юксалтиришдек улкан вазифалар қўйилаётгани ҳам аслида шундан.

Жаҳон молия бозорида замонавий хизматлар ва технологияларнинг жадал суратларда ўсиб бориши мамлакатимиз банк-молия секторида ҳам инновацион ғоялар ҳамда янгиликларни янада кенгроқ жорий этишни тақозо қилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 сентябрдаги «Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори уларни амалиётга изчил татбиқ этишда дастуриламал бўляпти. Мазкур ҳужжатда молия муассасаларини илғор банк амалиёти асосида фаолият юритадиган тизимга айлантириш, уларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш, аҳолининг банкларга бўлган ишончини ошириш мақсадида хизмат турларини кенгайтириш, хизмат сифати ҳамда қулайликларини таъминлаш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилган.
Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида муассасамиз ходимлари томонидан мазкур вазифалар ижросини таъминлаш, аҳолига кўрсатилаётган замонавий банк хизматлари кўламини кенгайтириш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 октябрдаги 857-сонли қарорига асосан тумандаги кам таъминланган оилаларга тадбиркорлик билан шуғулланиши учун имтиёзли кредитлар берилмоқда. ЧЭКИ «Савдогарбанк»и бошқаруви қарорига биноан банкимизда янги ҳисоб рақам очган мижозларга уч ой давомида банк хизмат ҳаққи олинмаслиги белгиланган.
Шунингдек, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонун ижроси борасида ҳам мурожаатлар ёзма, оғзаки, ёки электрон кўринишда бўлишидан қатъий назар, уларга ўз вақтида белгиланган муддатда жавоб қайтариш лозимлиги барча ходимларга уқтирилган. Ходимлар орасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ва ножўя ҳатти-ҳаракатларнинг содир этилишига йўл қўймаслик қаттиқ назорат остига олинди. Ушбу иллатнинг олдини олишга доир банк фойесида кўргазмали материаллар, яъни расмлар, стенд ва буклетлар жойлаштирилган. Банк бошқарувчиси ва ўринбосари томонидан жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш ҳар иш кунида соат 8:00 дан 11:00 гача этиб белгиланган. Мурожаатларни кўриб чиқишда лоқайдликка йўл қўйган масъул ходимларга нисбатан амалдаги меҳнат Кодексига асосан кескин чоралар кўрилади. Ишонч телефонлари ва унга мурожаат қилиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар, аҳоли ва тадбиркорлик билан мунтазам равишда ташкил этилаётган учрашувлар жадвали туман газетасида эълон қилиниб борилади. Бир сўз билан айтганда, барча ички имкониятлардан тўлиқ фойдаланган ҳолда мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириб, уларга қулайлик ва имкониятлар яратиш асосий вазифамиз ҳисобланади.
Фурсатдан фойдаланиб, барча азиз онахону,опа-сингилларимизни 8 март- Халқаро хотин-қизлар байрами билан жамоамиз номидан чин дилдан қутлайман.

О.МИРЗАЕВ,
ЧЭКИ «Савдогарбанк»и Улуғбек филиали бошқарувчиси


Последнее редактирование: 09/03/2018 15:56;   Просмотров: 1266
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку