Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ХИЗМАТЛАР КЎЛАМИ КЕНГАЙДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПК-3620 қарори ижроси юзасидан банкимизда амалий ишлар олиб борилмоқда.

Масалан 2018 йил 1 июлдан бошлаб дастлабки рухсатларсиз ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз мижозларга бевосита хизмат кўрсатиш ҳудудига таскинликсиз кириш тизими ташкил этилди. Мижозларни дастлабки қабул қилиш маъмурият ходимларидан кўрсатилаётган банк хизматлари тўғрисидаги дастлабки маслаҳатларни олиш бўлими ташкил этилди. Кредит (микроқарз) бериш тўғрисидаги қарор қабул қилишнинг босқичма-босқич жараёнини ва кредит (микроқарз) бериш тўғрисида хабардор қилиш ёки уни беришни асослантирилган ҳолда рад этиш тартибини кўрсатган ҳолда кредит буюртмаларини шаффофлик асосида рўйхатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш бўйича шарт-шароитлар яратилди.
2018 йил 1 апрелдан бошлаб фуқаролар томонидан халқаро тўлов карталарига сотиб олинган хорижий валютани банкимиз томонидан белгиланган лимитлар доирасида нақд шаклда ечиб олиш механизми жорий қилинди. Бундан ташқари хорижий валютанинг олди-сотди операциялари амалга оширилиши ва халқаро тўлов карталаридан пул маблағларининг хорижий ёки миллий валютадаги муддатли омонатларга ўтказилишини таъминловчи жисмоний шахсларнинг ҳисоб ва рақаларини масофадан туриб бошқариш тизими жорий этилди.
Туман аҳолисига қулайликлар яратиш мақсадида банкимиз биноси ташқарисида кечаю кундуз дам олишсиз ишлайдиган банкамат ўрнатилди. Банкамат орқали пластик карточкадан 1 миллион сўмгача нақд пул ечиб олиш мумкин.
Дам олиш кунларисиз банкимизда вальюта айирбошлаш шаҳобчаси ва халқаро пул ўтказмалари тизими ишлайди.

О.МИРЗАЕВ,
ЧЭКИ «Савдогарбанк» и
Улуғбек филиали бошқарувчиси


Последнее редактирование: 18/05/2018 15:21;   Просмотров: 1111
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку