Шу кунларда бутун республикамизда бўлгани каби туманимизда ҳам асосий ризқ-рўзимиз ҳисобланмиш ғалла ўрим-йиғими қизғин суръатларда олиб борилмоқда. Фарҳод Сиддиқов раҳбарлик қилаётган “Ипакчи” ММТП ғаллакорлари туманда биринчилардан бўлиб давлатга ғалла топшириш режасини уддалади.
–Тўғриси, кейинги йилларда бу борада анча оқсаб келаётган эдик,-дейди раис Ф.Сиддиқов. -Бевосита туман ҳокими топшириқ ва тавсиялари ҳамда мутахассислар маслаҳатига қатъий амал қилган деҳқонларимиз ғалла парваришини юқори агротехника қоидалари асосида ташкил этганликлари боис юзимиз ёруғ бўлди. Жорий йил ҳосили учун 131 гектар ерга экилган ғалладан давлатга режадаги 418 тонна ўрнига 433,3 тонна сара дон топширилди. “Зайниев Дилшод”, “Бахтиёр Ойниса Баҳодир”, “Мулла Адиз”, “Шодиёр Иззатой боғи”, “Шаҳноза Комила Азизжон” сингари фермерларимиз режани 105-130 фоизга бажариб, ғалабамизга муносиб ҳисса қўшдилар.
Худди шундай “Гулобод” ММТП фермерлари режадаги 390,1 тонна ўрнига 407 тонна, Ф.Қосимова номли ММТП фермерлари эса 653 тонна хирмонга дон тўкишиб, давлат режасини ортиғи билан адо этдилар.
Ҳа, бободеҳқонларимизнинг зафар маррасини эгаллашларига жуда оз фурсат қолди. Ғалладан бўшаган майдонлар сомони йиғиштирилмоқда, пешма-пеш шудгор қилиниб,такрорий экин экиш чоралари кўрилаётир.
Т.ЮСУПОВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.