Илгари хабар берганимиздек, режа-жадвалга мувофиқ чоршанба куни навбатдаги сайёр қабул туман Кенгаши депутати, 12-умумтаълим мактаби директори Ноила Муҳиддинова томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси биносида ўтказилди.
Қабул маросимини Халқ қабулхонаси мудири Илҳом Муродов очиб, туманда кечаётган ислоҳотлар жараёни, ижобий ютуқлар билан бирга ҳам ўз ечимини кутаётган, аҳолини қийнаб келаётган ижтимоий-маиший муаммолар хусусида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг туманнинг қадимий Чунгул - ҳозирги Янгиариқ маҳалласидан бир гуруҳ фуқаролар номидан Санобар Умурова ҳудудда йиллар давомида йиғилиб қолган табиий газ, ичимлик суви, ички йўллар, электр тармоғи ва таъминоти, маиший чиқиндилар, тез тиббий ёрдам, оилавий поликлиника, мактабнинг спортзали ва иситиш тизими, рус тили ўқитувчисига бўлган эҳтиёжи сингари муаммолар ҳақида куюниб гапирди. Унинг фикрини маҳалладошлари А.Ваҳобов, Р. Давронов, С. Муқумова, М. Шамсиева тўлдиришди. Мутасадди ижро идоралари раҳбар ва мутахассислари масалалар ечими юзасидан муносабат билдириб, белгиланган муддат ва режа-дастур доирасида босқичма босқич амалга оширилишига ваъда беришди. Қабул сўнгида депутат Н.Муҳитдинова йиғилганларга ўзининг 9 ойда амалга оширган ишлари ва келгуси вазифалари ҳақида ахборот берди.
Ўз мухбиримиз
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.