Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ХАЛҚИМИЗ ОРЗУСИДАГИ ЗАМОНАВИЙ УЙ-ЖОЙЛАР

Мамлакатимиз раҳбари жорий йил 11 январь куни ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва йирик лойиҳалар билан танишиш мақсадида вилоятимизга ташрифи чоғида туманнинг Қорасув массивида қурилаётган замонавий уй-жойларни бориб кўрди.

Қайд этиш лозимки, ўтган 2018 йилда массивда "Ўзшаҳарқурилишинвест" инжиниринг компанияси буюртмаси асосида жами 1 минг 344 хонадондан иборат 7 қаватли 32 та арзон уйлар ҳамда "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси томонидан Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия хизматчилари ва ёш оилаларга мўлжалланган 5 қаватли 12 та турар жой барпо этилиб фойдаланишга топширилди. Шу билан бирга, ҳудудда хусусий боғча, ички ишлар бўлими биноси, савдо ва маиший хизмат мажмуаси, "Регистон" супермаркети қуриб битказилди. 540 ўринли мактаб қурилиши ҳам якунланмоқда.
Шу ерда 2019 йилда фойдаланишга топшириладиган уйлар, жумладан, "Агромир билдингс" компанияси томонидан Туркиянинг замонавий технологияси асосида монолит усулида барпо этилаётган 16 қаватли турар жойлар, коммунал соҳа инфратузилма объектларининг лойиҳа кўринишидаги тақдимотлари ўтказилди. Айни пайтда янги массивда "Ўзшаҳарқурилишинвест" инжиниринг компанияси томонидан 12 та, "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси томонидан 7 та уйлар қурилиши жадал суръатларда олиб борилмоқда.

З.ҲАСАНЗОДА, Т.ЮСУПОВ


Последнее редактирование: 25/01/2019 14:36;   Просмотров: 912
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку