Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида туман ташкилотлари, корхона, идора ва муссасалари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Халқ қабулхонаси мудири Илҳом Муродов бошчилигида ўтказилган тадбирда фуқаролар мурожаати ижроси, аҳоли ўртасида солиқ, коммунал тўловлар бўйича қарздорлик ва нореал қарздорликларни бартараф этиш, ҳудудлар ободончилигига жиддий эътибор қаратиш ва антисанитария ҳолатларига чек қўйиш, шунингдек, уй ҳайвонларида учрайдиган юқумли касалликларга қарши курашиш чораларини янада кучайтириш борасидаги масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
- Халқимиз энди қуруқ ваъдаларга ишонмайди, - деди И.Муродов. Модомики, ана шу вазифалар ижросига масъул эканмиз, бугун амалга оширмоқчи бўлган ишларимизга кескин ёндошмоғимиз шарт. Шулардан келиб чиқиб, жойларда ҳал этилиши зарур бўлган ҳолатларни ўрганишда, биринчи навбатда улардаги муаммоларни аниқлаш ва ечимини ҳам назарга олиш талаб этилади.
Йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Тошпўлат ЮСУПОВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.