Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ХАЛҚ РОЗИЛИГИ-ОЛИЙ БАҲО

Халқ билан мулоқот, одамларнинг орзу-интилишлари, дарду ташвишлари билан яшаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган бугунги кунда маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари раҳбарлари, ҳудудий секторлар зиммасига мисли кўрилмаган шахсий жавобгарлик, фидойилик, қатъий тартиб-интизом масъулияти юклатилган. Ҳаётимиздаги мавжуд муаммолар, жойларда ташкил этилган Президентимизнинг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонада аҳоли томонидан кўтарилаётган ўткир ва долзарб масалалар, уларнинг сабаб ва омилларини очиб бериш, жамиятимизда танқид ва ўз-ўзини танқид руҳини эгалламоқда.

Туман ҳокими Ш.Жамолов бошчилигида Жўйисой, Қозиариқ, Жавонобод ҳамда Р.Р,Шредер қўрғонида ўтказилган учрашув-мулоқот ва сайёр қабулларда муҳтарам Юртбошимизнинг "Одамларимиз эртага ёки узоқ келажакда эмас, балки бугун яхши яшашни, муносиб ҳаёт кечиришни истайди" деган доно сўзлари ўзининг амалий исботини топди.
Жўйисойлик тадбиркорлар билан бўлган очиқ мулоқотда маҳалла марказини тубдан янгилаш, янги лойиҳа асосида туркум маиший хизмат кўрсатиш, маданий дам олишга мўлжаланган иншоотлар барпо этиш, шунинг эвазига янги иш ўринлари яратишга келишиб олинди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан профилактика инспекторлари учун маҳаллаларда қурилиб, бирин-кетин фойдаланишга топширилаётган шинам ва кўркам уй-жой ҳамда имтиёзли равишда берилган "Матиз" русумли, автомобиль жойларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, ёшлар тарбиясини такомиллаштиришни таъминланмоқда. Ана шундай имконият майор Акмал Вафоқулов ва турмуш ўртоғи Хуршеда Қурбоноваларга ҳам насиб этди. Тўрт нафар фарзандни тарбиялаётган бу оиланинг қувончи чексиз.
Қозиариқ маҳалласида яшовчи, 95-ёшли Хурсанд момо Умарова бир-биридан ширин етти нафар ўғилларидан жудо бўлиб қийин аҳвол гирдобига тушган. Бир ўғил ва бир қизи касалманд, ногирон. Ана шу оилага ҳам битта қорамол озиқ-овқати билан топширилди. Хурсанд момонинг беҳад қувонгани, дуога қўл очгани тинч-осуда ҳаётимизга шукрона бўлди.
Жавонобод маҳалласидаги янги, аммо чала чойхонани қўшимча бинолар билан тўлдириш, атрофини ободонлаштириш раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди. Ушбу ҳудуддаги 27-умумтаълим мактаб ҳам кўздан кечирилди. Туман ҳокими ўқувчилар давомоти, бўш вақти, тўгараклар фаолияти, иқтидорли болалар ютуқлари билан қизиқиб, 2а, 3а, 9а - синфларига кирди ва ёшлар билан мулоқотда бўлди. 157 нафар ўқувчига эга мактаб меҳнат жамоасига зарур маслаҳат ва тавсиялар берди.
Академик М.Мирзаев номидаги БУ ва ВИТИ Самарқанд илмий тажриба станциясининг мажлислар залида ўтказилган сайёр қабулда ҳам 27 нафар фуқаронинг ўртага ташланган муаммо ва камчиликларига ойдинлик киритилди, одамларнинг рози бўлиб қайтишларига сабаб бўлди.
Р.Р.Шредер қўрғонида истиқомат қилаётган 80-85 ёшли Меҳри момо Тўхтамишева билан Ҳамроқул ота Норматов ҳамда 90 ёшли Урия Қурбонова хонадонига совға-саломлар улашилди, уларнинг ҳол-аҳволи, яшаш шароити ўрганилди, тегишли вазифалар белгиланди.
Маҳалла марказининг ички ва ташқи кўриниши жиддий эътирозларга сабаб бўлди. Маҳалла раиси Асқар Эшонқулов бошчилигида фаолларнинг ўз вазифаларига совуққонлик билан қараётганлиги кўрсатиб ўтилди. Хизмат хоналарини дид билан жиҳозлаш, безатиш, аҳолига хизмат маданиятини ошириш, ариза-шикоятларни жойида ҳал этиш лозимлиги таъкидланди.
Қайд этиш жойизки, мурожаатларнинг асосий қисми оилавий низолар, яъни келин-қайнона, ўғил-ота, эр-хотин муносабатлари, арзон уй-жой, болалар боғчаси, йўл, иш билан таъминлаш, тадбиркорлик, кадастр хизмати, эгалик ҳуқуқини тиклаш, рус синфини очиш, чет элга чиқиш, тиббий хизмат, қабристон масалаларига тегишлидир.
Ҳа, туманимизнинг тўртта сектори ҳудудида бундай амалий-режали учрашув-мулоқот ва сайёр қабуллар ўтказиб турилса, халқнинг давлат идораларидан, раҳбар ходимлардан розилигига эришилди.

Н.МЕҲРАНГИЗ Б.ҚОДИРОВ олган сурат


Дата добавления: 08/12/2017 10:51;   Просмотров: 1233
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку