Давлатимиз раҳбарининг бот-бот такрорлаб айтадиган ушбу сўзларини бугун халқимизни ҳаётга янгича муносабат, замонадан ортга қолмаслик, яратувчанлик ва бунёдкорлик иштиёқи ила фаровон турмушга эришиш баробарида жамият манфаатига ҳам муносиб ҳисса қўшишга ундовчи чорлов десак асло муболаға бўлмайди. Дарҳақиқат, бугунги кунда яратилган шарт-шароитлар, имкониятлардан оқилона фойдаланиб, эл-юрт равнақи йўлида фидойилик кўрсатаётган фуқароларимиз сафи янада кенгайиб бормоқда.
Бунинг натижасида халқимиз тўқ, фаровон ҳаётда умргузаронлик қиляпти.
Гапим қуруқ бўлмаслиги учун сайлов округим ҳудудида бўлган Талибарзуи поён МФЙни мисол келтирсам. 5600 нафардан зиёд фуқаролар истиқомат қилаётган мазкур маҳаллада аҳоли бандлиги деярли тўлиқ таъминланган. Айниқса, маҳалла тадбиркорлари томонидан ташкил этилган «Боғи тилло» музқаймоқ ишлаб чиқариш цехи, «Чинор мебель», «Талибарзу текстил» каби корхоналарда юзлаб ёшлар меҳнат қилишади. Бундан ташқари «Ҳар бир оила - тадбиркор» Дастури доирасида кам таъминланган оилаларга имтиёзли кредитлар асосида тадбиркорликни йўлга қўйишга амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Тадбиркор Соҳиба Муҳиддинова томонидан 100 нафар кичкинтойларга мўлжалланган хусусий болалар боғчаси бунёд этилиб, мустақиллик байрами арафасида ишга тушурилади. Бунда ҳам камида 10-15 та янги иш ўринлари яратилиши шубҳасиз. Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда оилавий поликлиника, дорихона, фитнес клублар улар хизматида.
Қувонарли жиҳати меҳнат фахрийси, маърифатпарвар инсон Шароф бобо Муҳаммадалиев ўз жамғармаси ҳисобидан шахсий кутубхона очиб, маҳалладошларини маънавият ёғдусидан баҳраманд этмоқда.
Хўш, айтингчи энди? Бундан ҳам зиёд бойлик борми дунёда. Буларнинг асоси албатта, мустақиллик шарофати, муҳтарам Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган доно ва оқилона сиёсатнинг бебаҳо мевасидир.
А.МАҲМУДОВ,
30-Талибарзу сайлов округидан туман Кенгаши депутати
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.