Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ХАЛҚ БОЙ БЎЛСА...

Давлатимиз раҳбари такрорлаганларидек: “Халқ бой бўлса, давлат қудратли ва бой бўлади”.

Ҳақиқатан ҳам шундай. Қаердаки аҳоли иш жойи аниқ бўлиб, ҳалол меҳнат туфайли даромад қилар экан чиройли уйлар қуради, тўйлар қилиб элга ош беради ва мамлакат тараққиётига ҳам ўз ҳиссасини қўшади. Бу сўзларни айтишнинг боиси бор. Яқинда туманимиз газетаси “Гулобод тонги”да ёритилган “Ўзбекистон Фермерлари Кенгашининг 2017 йилда пахта ва ғалла майдонлари дала четларида маккажўхори ва ошқовоқ экиш бўйича мамлакатимиз фермерларига мурожаати”ни ўқиб қолдим.
Ҳақиқатан ҳам ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалик майдонлари четларига маккажўхори, ошқовоқлар экилса мақсадга мувофиқ бўлади. Негаки, эртага маккажўхоридан моллар учун силос тайёрлаш, ошқовоқдан эса маззали таомлар пишириш мумкин. Чунки, ошқовоқ инсон саломатлиги учун фойдали. Хўжалигимиз аъзолари мурожаатга жавобан экин майдонлари устига маккажўхори ва ошқовоқ экинини режалаштирдик. Бунинг учун бизда имконият ҳам, техника, ўғит ва шароит ҳам бор.

А.ДАВРОНОВ,
“Абдурауф Давронов” номли фермер хўжалиги раҳбари


Дата добавления: 31/03/2017 15:13;   Просмотров: 1590
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку