Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ

муаммолар ечимининг калитидир

Жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар турли соҳаларда йиғилиб қолган муаммоларни ҳал этиш, энг муҳими, халқнинг дардига дармон бўлиб, оғирини енгил қилишга хизмат қилмоқда. "Жаҳонобод" маҳалла фуқаролар йиғинида 2-сектор раҳбари, туман прокурори Ҳ. Мардиев томонидан ўтказилган сайёр қабул ҳам ана шундай эзгу мақсадда ташкил этилди.

Сайёр қабулда "Жаҳонобод", "Жўйи Аббос" ва бошқа маҳалла фуқаролар йиғинларининг аҳолисини қийнаб келаётган муаммолар, таклиф ва мулоҳазалари тингланди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёeвнинг 2019 йил 8 январдаги "Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида туман прокурори раҳбарлигида ташкил этилган 2-сектор штаби аъзолари томонидан "Жўйи Аббос" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг хонадонларида уйма-уй юриб, соғлиқни сақлаш, газ, электр энергияси, ичимлик суви, таълим-тарбия йўналишларида аниқланган муаммолар бўйича "йўл хариталари" тузилди. Уларнинг ижросини таъминлаш учун туман давлат идоралари, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига ўн беш кунлик муддат белгиланди. Дарҳақиқат, бугун ушбу муаммолар босқичма-босқич ҳал этилмоқда. Сайёр қабулда прокурор ушбу фаолиятнинг қандай амалга оширилаётгани билан ҳам қизиқди.
Тадбирда аҳоли томонидан айтилган муаммолар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Р.НАИМОВ


Дата добавления: 22/02/2019 12:01;   Просмотров: 807
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку