Акциядорлик тижорат Халқ банки Самарқанд филиали аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, муайян меҳнат турлари билан шуғулланиш истагида бўлган туман аҳолисини тадбиркорлик фаолияти орқали бандлигини таъминлаш учун имтиёзли шартлар асосида микрокредитлар ажратмоқда. Микрокредитлар банк томонидан қарз олувчиларга энг кам иш ҳақининг 100 баробари миқдоригача қулай фоиз ставкаларида бериляпти.
Албатта, бу ишларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарорига биноан амалга оширилаётгани секторлар ҳудуди бўйича аҳоли турмуш даражасини кўтаришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Жорий йилнинг ўтган вақти мобайнида банкимиз томонидан мижозларга 852725000,00 сўм миқдорида кредитлар берилди. Мисол учун Дилшода Бозорова, Дилноза Нарзиқулова, Фируз Шокировларнинг ҳар бирига 8.000000 сўмдан, Дилафрўз Худойқулова, Ахтам Хакимовларга эса 17.000000 сўмдан иссиқхона қуриш учун кредит берилган бўлса, Равшан Муқумовга 3.625000 сўм таълим кредити берилди. Эслатиб ўтамиз қарз олувчилар банкка тегишли мақсад бўйича микрокредит олиш учун ариза, юқорида зикр этилган қарорга мувофиқ сектор раҳбари, туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари раисининг тавсияномаси ҳамда томорқа участкаси мавжудлиги кўрсатилган МФЙ томонидан берилган маълумотнома, шунингдек, микрокредитлар қайтарилишининг таъминоти сифатида мол-мулк гарови, учинчи шахс кафиллиги ва қарз олувчи томонидан олинган микрокредитни қайтармаслик хатарининг банк фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисида суғурта полисини тақдим этишлари лозим. Мухтасар қилиб айтганда, биз сизнинг хизматингиздамиз, кредитни расмийлаштиринг ва ўз тадбиркорлигингизни ташкил этиш орзуйингизга ҳозирданоқ эришинг.
С.РАҲМОНОВ,
АТ Халқ банки Самарқанд филиали бошқарувчиси
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.