Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ ХАЛҚ ХИЗМАТИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири И.Муродов ўзининг навбатдаги сайёр қабулини Конигил маҳалла фуқаролар йиғини марказида ўтказди.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Комилов, барча сектор ва бошқарув идоралари мутасадди ходимлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ўтган қабул давомида 30 нафарга яқин фуқаро мурожаати (40 дан зиёд масала) тингланди. Такрорий мурожаатлар ҳам бўлди. Қабул ва суҳбатлар давомида қайд этилган муаммоларни тезда ҳал этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди. Кўпчилик масалалар уй-жойга эгалик ҳуқуқини, тиклаш, тадбиркорлик билан шуғулланишни расмийлаштириш, ичимлик сув, кўмир, электр энергияси ва пенсия таъминоти, оилавий ва қўшнилар билан келишмовчилик, ички йўллар аҳволи, реал ва нореал қарздорлик, паспорт олиш билан боғлиқлиги аниқланди.
- Ҳар бир мурожаат, ҳар бир муаммонинг ортида инсон ҳаёти, орзу-умидлар, дард-ташвишлари ётади, - деди Халқ қабулхонаси мудири. Бу муаммолар бугун пайдо бўлгани йўқ, йиллар давомида тўпланиб, чигал ҳолатга келганлиги ойдек равшан. Халқнинг биз, масъулларга таяниб келаётгани давлатга ишончи ортиб бораётганидан далолат эмасми? Халқни рози қилишдан устун ва муҳимроқ вазифа йўқ. Шундай экан, белгиланган муддатда барча мурожаатларга қонуний ечим топиш, такрорий мурожаатлар олдини олиш даври келди.
- Албатта, ҳар бир мурожаат рўйхати ва ижроси назоратга олиниб, мурожаатчиларга кўпи билан 15 кунда ёзма жавоб хати юбориладиган бўлди. Умид қиламизки, азиз фуқароларимиз яқин кунларда ўз муродларига етадилар.

Н.КАРИМОВ


Последнее редактирование: 03/10/2019 17:43;   Просмотров: 824
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку