мурожаатларни ҳал этмоқда
Туманимиз шаҳарга туташ ҳудуд, аҳолиси 270 минг нафардан ошди. Ҳунарли элда, бекорчи одамнинг ўзи йўқ. Ҳамма меҳнат билан банд, бир сўз билан айтганда излаган имкон топар, деган мақол уларга аталгандек. Шу боис хонадонлар тинч, маҳаллалар обод. Меҳнат қилиб рўзғорини обод, дастурхонини тўкин қилишмоқда.
Сўзимни аҳоли турмуш шароити, ижтимоий ҳаёт негизи бўлмиш ҳунар эгалари меҳнатидан бошлаганимни боиси, айнан шу борада тадбиркорлик қиламан, иш ўринлари яратаман деб ҳаракат қилаётган ёшлар маҳалла ташаббуси билан банк кредитлари ажратиш, тикувчилик, сартарошхона ва бошқа маиший хизмат нуқталари очиш масаласида Халқ қабулхонамизга мурожаат қилишмоқда. Албатта, республикамизда уч ойдирки, карантин қоидаларига риоя этган ҳолда аҳоли билан мулоқотни электрон, ёзма ёки оғзаки шаклда қабул қилиш тартиби жорий этилган. Ҳар бир мурожаат ўз ечими бўйича электрон дастур орқали мутасадди идора ва ташкилотларга юборилиб, ижроси қатъий назоратга олинмоқда.
Пандемия шароитида аҳолининг ўзини ўзи ҳимоялаши муҳим бўлгани учун баъзи маҳаллаларда тиббиёт ниқоби сотиб олиш учун олисроқ жойларга бориши зарур эди. Бу борада туман марказидаги Гулобод маҳалласи аҳли талаби асосида Халқ қабулхонаси ташаббуси билан бу ерда ижтимоий дорихона очилди ва ҳозирда халққа хизмат кўрсатмоқда. Дорихонада тиббий ниқоблар, антисептик воситалар берилиши таъминланди.
Давлатимиз раҳбари Халқ қабулхоналари фаолияти кенгайиб, аҳолига қулайлик яратиш борасида янгича тартибда ишлаши лозимлигини, маҳаллий ҳокимият идораларининг бир қанча ваколатлари берилганлигини кўп бора таъкидлаяптилар. Шу йўсинда эндиликда Халқ қабулхоналари аралашуви ва бевосита ташаббуси билан маҳаллаларнинг ижтимоий инфратузилмасини ўзгартириш, йўллар таъмирланиши, аҳоли томорқаларига экин экиш ва муҳтожларга ёрдам кўрсатиш борасида ҳам бир қатор ибратли ишлар амалга оширилди.Жумладан, карантин қоидаларига риоя этган ҳолда аҳоли томорқа, ер майдонларида экин турларини янада такомиллаштириш борасида кўчатлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари уруғлари кўчма савдо ярмаркалари орқали тарқатилди, техник воситалар билан амалий ёрдам кўрсатилди.
Пандемия шароитида янада ҳушёр бўлиб, аҳоли саломатлигини сақлаш борасида қилинаётган ишлар, ҳоким раҳбарлигида туман махсус штаби-томонидан белгилаётган чора-тадбирлар одамларимизни пандемия шароитида меҳнат қилиши, иқтисодиётимиз тармоқлари фаол ишлашига қаратилгандир.
Ҳозирда Халқ қабулхонасига жорий йилнинг ўтган вақти мобайнида келиб тушган аҳоли мурожаатлари таҳлил қилиниб, ҳал этилганлари ва ваколатли ташкилотларга юборилгани, ижроси назорат қилингани ҳақида туман кенгаши сессияларида депутатлар олдида ҳисобот бериб борилмоқда.
Илҳом МУРОДОВ,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.