Туман халқ таълими бўлими мудири Баҳритдин Мардонов раислигида 2020 йил 6 ноябрь куни тумандаги 46 - умумий ўрта таълим мактабида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқ бузарликларни барвақт олдини олишга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда тумандаги “Жўйи Aббос” маҳалла раиси ва фаоллари, профилактика инспектори, педагог ходимлар ҳамда мактабнинг барча синф раҳбарлари иштирок этдилар.
Бўлим мудири Б. Мардонов йиғилишда шу йил давомида вояга етмаганлар ўртасида содир этилган жиноятлар ва хуқуқ бузарликларни таҳлил қилиб, келгусида ушбу йўналишда йўл қўйилган хато - камчиликларни бартараф қилиш бўйича оила-маҳалла - таълим муассасаси ҳамкорлигини жонлаштириш мақсадида мактаб раҳбарияти, ўқитувчилари, психологлари ҳамда барча синф раҳбарларига тегишли топшириқлар берди.
Йиғилиш қарори билан мазкур масала бўйича жорий йилнинг ноябрь - декабрь ойлари учун 46 - мактабнинг чора - тадбирлар режаси ва йўл харитаси тасдиқлаб олинди.
Мирзомаҳмуд АКРАМОВ,
Самарқанд тумани халқ таьлими бўлими маьнавий-ахлоқий тарбия
ва болаларни ижтимоий ҳимояси шўьбаси раҳбари
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.