Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ВИЛОЯТ СУДЛАРИ-ТУМАНИМИЗДА

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2019 йил 18 декабрдаги 37-сонли Фармойиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги "Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4551-сонли Қарори ижросини таъминлаш чораларидан келиб чиқиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши ҳолатларининг олдини олиш бўйича бевосита жойларда сайёр қабул режаси ишлаб чиқилган бўлиб, Самарқанд вилоят судлари раислари ҳамкорлигида 2020 йил 30 январь куни Самарқанд тумани Халқ қабулхонасида фуқаролар билан учрашув, давра суҳбати ва оммавий қабуллар ташкил қилиниб, фуқаролар муаммоларининг ечимини топишда тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди,, амалий ёрдам кўрсатган ҳолда ҳал этилиши таъминланди.

Жумладан, сайёр қабул жараёнига 28 та мурожаат тушди. Шундан: жиноят ишлари бўйича 10 та мурожаатдан 5 таси ижобий ҳал қилинди ҳамда 5 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди, фуқаролик ишлари бўйича 6 та мурожаатнинг 1 таси ижобий ҳал қилинди ва 5 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди, маъмурий ишлар бўйича 11 та мурожаатчининг 1 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда 10 таси ижобий ҳал қилинди, (ишлар МЖтКнинг 271-моддаси 11-бандига асосан тугатилди ва МЖтКнинг 33-моддасига асосан санкция доирасида кўрсатилган жазодан ҳам енгил жарима жазолари тайинланди), шунингдек, иқтисодий ишлар бўйича 1 та мурожаат муаллифига ҳам ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Вилоят судлари томонидан ташкил этилган сайёр судларда 4 нафар шахслар жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди (ЖКнинг 73-моддасига асосан), маъмурий ишлар юзасидан 10 нафар шахсларга нисбатан ишлар (МЖтКнинг 271-моддаси 11-бандига асосан) тугатилди ҳамда санкция доирасида кўрсатилган жазодан ҳам енгил жарима жазолари (МЖтКнинг 33-моддаси қўлланиб) тайинланди ва 16 нафар фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ташаккурнома билдирдилар.

Зоҳир ҲАСАНЗОДА


Последнее редактирование: 06/02/2020 11:25;   Просмотров: 751
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку