Ҳозирги кунда Республика Ёшлар иттифоқи туман бўлинмаси томонидан ёшларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз имкониятларидан самарали фойдаланишларига кўмаклашиш, бандлигини таъминлашга кенг эътибор қаратилмоқда.
Туман бўлинмасида фаолият олиб бораётган "Тикувчилик ва Инглиз тили ўқув тўгарак"лари айнан юқоридаги фикрларни ҳаётга тадбиқ қилиш борасида тинмай жонбозлик кўрсатиб келаётган тўгараклар сирасига киради. Тўгарак раҳбарларининг асосий мақсади уюшмаган ва ҳеч қандай меҳнат тури билан шуғулланмаётган ёшларни ўз атрофига бирлаштириб, уларни касб-ҳунарга йўналтиришдир.
Навбатдаги ташриф Қумзор маҳалласига бўлди. Бўлинма координатори Н.Маллаева, Қумзор маҳалла фуқаролар йиғини масъул котиби М.Облокулова, шунингдек 14-умумтаълим мактаб бошланғич ташкилоти етакчиси С.Самежонов ва 21-умумтаълим мактаб бошланғич ташкилоти етакчиси З.Шарофиддиновалар томонидан ўтказилган суҳбат айнан уюшмаган, яъни ишламайдиган, ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган ёшлар билан ишлаш бўйича бир қатор долзарб вазифалар ҳақида эди. Юқоридаги фикр ва мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда ушбу маҳалладаги уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш борасида Республика ёшлар маркази туман бўлинмаси ва Қумзор маҳалла фуқаролар йиғини масъул вакиллари билан хамкорликда уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалда ишлаш тизимини янада кучайтириш борасида келишиб олинди.
Б.ШАРИПОВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.