Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ЎҚувчининг дарс Ўзлаштириши суст бЎлса ЎҚитувчи айбдорми?

Дарҳақиқат, кўп ҳолларда ўқувчиларнинг дарс ўзлаштириши сустлиги учун ўқитувчиларнинг тажрибаси ўзи эгаллаган соҳаси бўйича билим даражасига етарли эмаслиги сабаб қилиб кўрсатилади. Ҳолбуки, ўқитувчиларга қўйиладиган бу каби айбловлар ҳамиша ҳам ўринли эмас. Чунки, таълим-тарбия жараёнида педагогларнинг касбий маҳорати, тажриба, билим малакаси талаб даражасида бўлган ҳолатда ҳам ўқувчиларнинг фанлардан дарс ўзлаштириши маълум қадар суст бўлиши эҳтимолдан йироқ эмаслигини ҳам кузатишимиз мумкин. Бу эса ўша масъуллар томонидан ҳамиша ҳам ўз вақтида эътиборга олинавермайдиган баъзан кўриб-кўрмасликка оладиган таълим муассасаларидаги камчиликларга бевосита боғлиқдир.

Маълумки, барча таълим муассасаларидаги физика, кимё, биология, математика, чет тили хоналарида лабаратория иши, ўқув машғулотлар ўтказиш учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар мавжуд эмас. Натижада дарс режасига қўйилган амалий машғулотлар номигагина ўтказилади яъни, ўқувчилар тайёр ишни бир дафтардан иккинчисига кўчирганлиги учун баҳоланади. Табиийки, дарс жараёнидаги бундай ҳолатлар ўқувчининг ўша фанга бўлган қизиқиши сўниши, ўзлаштириши сустлашишига таъсир қилмасдан қолмайди. Юқорида мулоҳазамизга сабаб бўлган саволнинг жавоби сизнингча шу эмасми?
Бугун мамлакатимизда таълим соҳасини ривожлантиришга долзарб масала сифатида қаралаётган экан фақат ўқитувчиларнинг дарс жараёнини ташкил этиши, ўтказиши унинг билим даражасини баҳолаш билан кифояланиб қолмасдан шу билан бир қаторда хоналарнинг жиҳозланишига эътибор қаратилса, аниқланган камчиликлар ўз вақтида бартараф этилса, ўқувчининг дарс ўзлаштириш фоизини кўтарилиши ва таълим сифатини оширишга эришиш мумкин.
Сиз нима дейсиз?

Фотима МАҲМУДОВА


Дата добавления: 12/03/2020 16:30;   Просмотров: 716
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку