Туман маъмурий судининг навбатдаги очиқ суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 101 - моддаси билан ҳуқуқбузар Холмуродов Журақул Баёновичга нисбатан тўпланган маъмурий иши кўрилди.
Суд мажлисида ҳуқуқбузар тариқасида сўроқ қилинган Холмуродов Журақул Баёнович ўзининг кўргазмасида, ҳақиқатан ҳам 2017 йил 2 сентябрь куни "Ўздавэнергоназорат инспекцияси" ва туман "Дўстлик" электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан Самарқанд туманида ўтказилган рейдда, унинг яшаш уйини текширилганда, уйига электр тармоғига ноқонуний равишда уланганлиги аниқланганлигини, натижада туман "Дўстлик" электр тармоқлари корхонасига 158.373 (бир юз эллик саккиз минг уч юз етмиш уч минг) сўм миқдорда зарар етказганлиги, ушбу зарарни тўлиқ тўланганлигини, қилган хатосини тушунганлигини, қилмишидан пушаймон эканлигини, кўрсатма берди.
Суд ҳуқуқбузар Холмуродов Журақул Баёновичга нисбатан бўлган маъмурий иш материаллари билан танишиб чиқиб, иш метариалларига баҳо бериб, ҳуқуқбузар ўзбошимчалик билан электр энергиясидан фойдаланиб келиши оқибатида туман "Дўстлик" электр тармоқлари" корхонасига моддий зарар етказилганлиги ўз тасдиғини тўлиқ топди деб ҳисоблайди.
Суд Журақулнинг муқаддам судланмаганлиги, бир йил давомида маъмурий жавобгарликка тортилмаганлиги маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат деб, оилавий шароитини, яшаш жойидан ижобий тавсифланишини инобатга олади ва унга нисбатан жарима жазоси тайинланди.
Зафар КАРИМОВ, туман маъмурий
суд раиси
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.