Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

«Умра» тадбирларини ташкил этган 4 та МЧЖ огоҳлантирилди. Биттасининг лицензияси тўхтатилди

Ижтимоий тармоқларда “Panorama Airways” хусусий авиакомпаниясининг парвозлари кечикиши натижасида зиёратчиларнинг аэропортда қолиб кетиши ва туроператорлар томонидан

 “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларга ноқулайлик юзага келганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Мазкур ҳолат юзасидан Туризм қўмитаси изоҳ берди.

Унга кўра, қўмита томонидан мазкур ҳолат ўрганилиб, натижаси бўйича тегишли қонуний чоралар кўрилган.
Ҳозирги вақтда, “FAYZ TOUR TRAVEL” МЧЖ, “MARYAM TRAVEL-AGENCY” МЧЖ, “MAHBUB TOUR” МЧЖ, “RAMAZAN TRAVEL SAYOHAT” МЧЖлар юзага келган ҳолат бўйича қатъий огоҳлантирилган.

“XURMO TRAVEL UMRA” МЧЖ “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга доир лицензиясиз мазкур фаолият билан шуғулланганлиги учун ўн кун муддатга ташкилотнинг лицензияси тўхтатилган.


Дата добавления: 27/01/2024 13:26;   Просмотров: 31
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку