Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 апрелдаги ПҚ-2916, вилоят ҳокимининг 2017 йил 27 апрелдаги 205 –Қ сонли қарори билан вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК Самарқанд туман филиали ташкил этилган.
Мазкур корхона 9 та чиқинди чиқарувчи махсус техника ёрдамида туман ҳудудидаги корхона ва ташкилотлар, туман аҳолиси билан шартнома асосида маиший чиқиндиларни чиқариб, фаолият олиб бормоқда. “Тоза ҳудуд” ДУК Самарқанд туман филиали тўлиқ хўжалик ҳисобидаги корхона бўлиб, тузилган шартномалар асосида аҳоли хонадонлари, ҳамда хўжалик юритувчи субъектларда йиғилган маиший чиқиндиларни махсус техникалар ёрдамида олиб чиқади. Ўз навбатида аҳоли хонадонлари (маҳалла), корхона ва ташкилотлар тариф бўйича кўрсатилган хизматлар учун белгиланган тўловларни ўз вақтида амалга оширишлари лозим.
Агарда, тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаса, мавжуд махсус техникалар таъмирлаш учун ёқилғи мойлаш материаллари ва эҳтиёт қисмлар харид қилиш ҳамда ишчи ва ходимларга ўз вақтида иш ҳақи берилишида ўзининг салбий таъсирини кўрсатади. Бу эса, туман ҳудудидан маиший чиқиндилар чиқариш ишлари ўз вақтида амалга оширилмаслигига сабаб бўлади.
Айрим фуқароларимиз томонидан кечаси ва ҳаттоки кундуз кунлари ҳам маиший чиқиндиларни ташлаш мумкин бўлмаган жой (катта кўчалар атрофи, мактаб ва боғча ҳудудлари ва ҳоказо)ларга ташлаб кетиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда, бундай ҳолатлар туман ҳудудининг тозалигига салбий таъсирини кўрсатиб, экология ва атроф-муҳитнинг бузилишига олиб келмоқда.
Юқорида келтирилганларни инобатга олган ҳолда, туман аҳолиси, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда тадбиркорларга қарата мурожаат қиламиз:
Туман ҳудуди, корхона ва ташкилотлар ҳамда аҳоли хонадонлари озодалигини сақлаш ва маиший чиқиндиларни ўз вақтида чиқариш учун корхонамиз билан шартнома тузишни кечиктирмай амалга оширинг.
Маиший чиқиндиларни чиқариш учун тўловларни ўз вақтида амалга оширинг.
Туман ҳудудида белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташламанг ҳамда атроф муҳитни ифлос бўлишига йўл қўйманг. Зеро туман ҳудудининг тозалиги учун ҳаммамиз масъул эканлигимизни унутмаслигимиз керак!
ЭСЛАТМА:
Вилоят ҳокимининг 2017 йил 31 августдаги №504-Қ сонли қарори билан 2017 йил 1 сентябрдан тариф 1 киши учун 1700 сўм, ташкилотлар учун 26573 сўм.
Мурожаат учун манзил: Самарқанд туман Гулбоғ маҳалласи, 23 уй.
Телефонлар:
+99890 281-00-21, +99897 919-26-21.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.