Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Қудалар аҲиллиги–оила бахти

Янги қурилган оиланинг мустаҳкам бўлиши, икки ёшнинг узоқ йилллар давомида қўша қариб бахтли-саодатли бўлишида қуда-андачилик муносабатлари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Агар эътибор берадиган бўлсак, жамиятимиздаги долзарб муаммоларидан бири бўлган оилавий ажримларнинг келиб чиқиш сабабларидан яна бири айнан, қуда-андаларнинг тўйдаги ва тўйдан кийин ўзаро олди берди туфайли ортиқча сарф-харажатларга йўл қўйишидан юзага келмоқда. Тўйда қилинган сарполар баъзан шкафни тўлдиришдан бошқа нарсага арзимайди, лекин шунга қарамай одамлар томонидан ўйлаб топилган қоидаларга мувофиқ қилиш зарур бўлмаса, гап-сўз кўпаяди.

Тўғри, ҳар бир ота-она фарзандининг ўзга хонадонда бахтли яшаши, қайнота-қайнонасининг ардоқли келини бўлиши учун мебель, парда, тилла тақинчоқлардан тортиб сепу саруполаригача бекаму кўст қилишга уринади. Агар қўли калталик қилгудек бўлса, бировлардан қарз ҳам олади. Лекин Худога шукр тўйни ўтказиб олдик, энди қарзларни бир амаллаб узиш керак деб ўйлаб турган бир пайтда янги келинчак ойисига қайнонам айтдилар, мебельни янгисига алмаштириш керак экан, гиламнинг ранги хонамизга тўғри келмабди деб телефонда пичирлаб айтган гапларини эшитиб бечора онанинг қон босими ошмайдими? Ахир буларнинг ҳаммаси пулга келган-ку...? Шундан бошланмайдими қудалар ўртасидаги келишмовчиликлар. Энди ўйлаб кўринг-чи, мебелнинг катта-кичиклиги, гиламнинг ранги нимани ҳал қилади, бу каби қилиқлар орага совуқлик туширмайди, деб ким айтади.
Тагли-тугли жой, бой хонадондан келин қилиб, қиз узатишни орзу қилиш яхши бироқ, бахтли бўлишни моддий нарсаларга боғлиқ деб билиш ўткинчи ҳою-ҳавасларни деб икки ёшнинг бахтига рахна солиш, ҳатто ажратиб юбориш қанчалик нотўғри бўлса ҳам бу каби ҳолатлар ҳамон учраб турганлиги айни ҳақиқат.
Хўш, аслида биз учун қай бири муҳим, келининг фақат сепли бўлганими ёки уй-рўзғор юмушлардан хабардор, ҳар ишда эпчил-чаққон, ширинсўз, одоб-ахлоқига ҳавас қилса арзигулик бўлганими?

Ҳожи Қамар Муаззамов


Дата добавления: 12/11/2019 15:54;   Просмотров: 772
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку