Бугун бутун дунёни қамраб олган коронавирус пандемиясига қарши кураш олиб борилаётган бир вақтда карантин қоидаларига қатъий риоя этиш, вирус тарқалиши олдини олиш ҳар бир инсон ўзи ва яқинларининг саломатлигини ҳимоялашиши шарт эканлиги қайта-қайта уқдирилиб турса-да, баъзи бир “эркатой”лар кўрсатаётган ҳурмача қилиқлар кишини таажжубга солади.
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29-май кунидаги 26-сонли йиғилиш баёнига асосан коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемик вазиятдан, хусусан, туманимиз ҳудуди “сариқ” тоифага мансуб бўлиб, ушбу ҳудудда эрталаб соат 6 00 дан кеч соат 22 00 га қадар автомашинада стикер ва бошқа махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга рухсат этилганди. Бироқ ҳуқуқбузарлар Исроил Салимов ва Шоҳжаҳон Қаландаровлар (исми, шарифи ўзгартирилган) ушбу тартиб қоидаларни қўпол тарзда бузиб, 27-июнь куни соат 23:50 лар атрофида туманнинг “Ўзбеккенти” маҳалласи ҳудудида, ўз бошқарувида бўлган транспорт воситаларининг давлат рақам белгисини ўзбошимчалик билан ечиб, ўзаро пойга уюштирган ҳолда қатнов йўлида авария ҳолатини келтириб чиқаришади ҳамда жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимай, тунгги вақтда автомашина мотор овозини кучайтириб, маҳалла аҳли осойишталигини бузади ва майда безорилик, ҳуқуқбузарлик ҳаракатини содир этишади. Судда ҳуқуқбузарларни ўз айбларига тўлиқ иқрорлик билдириб кўрсатма берганларидан ташқари, дастлабки суриштирув ҳужжатлари, яъни билдирги, тушунтириш хатлари, гувоҳларнинг кўрсатмалари ва ҳолат акс эттирилган видеоматериал, маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси ва бошқалар билан ўз исботини топди. Суд ҳар икки судловчилар қилмишини Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддалари билан айбдор деб топиб, уларга турли миқдордаги жарима 10 (ўн) суткадан маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
З.КАРИМОВ,
Туман маъмурий суди раиси
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.