Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

"ТУХУМ ҚАЧОН ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН?"

Бугунги кунда барча ички бозорларда, у деҳқон бозори бўлсин ёки савдо шохобчаси, уларнинг барчасида аҳоли истеъмоли учун сотилаётган парранда (товуқ) тухуми мавжуд. Аммо бирортасида сотилаётган тухум идишида паррандачилик фабрикасининг номи, ишлаб чиқарилган вақти ҳамда нави ҳақида маълумот йўқ.

Туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари айни шу мавзуда сотувчи ва харидорлар ўртасида сўров ўтказди. Сотувчиларнинг баъзилари "Биз тухумда "маркировка" ёрлиқ бўлиши кераклигини билмаймиз", дейишса, баъзи кексароқ харидорлар илгари тухумни ишлаб чиқарувчи ва ишлаб чиқарилган санаси қайд этилган бўлишини таъкидлашди.
Буни қарангки, ҳақиқатан ҳам бугун истеъмолга тақдим этилаётган тухумларда ҳеч қандай ишлаб чиқариш санаси ва вазни, навлари қайд этилмасдан сотувга чиқарилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 5-6-моддасида ҳар қандай маҳсулот ёрлиғи бўлиши лозимлиги, унда ишлаб чиқариш санаси, нави ва яроқлилик муддати кўрсатилиш шарт эканлиги қайд этилган. Қонуннинг 11-моддасига кўра, дори-дармон, озиқ-овқат ва маиший кимё товарларида уларнинг ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати ҳамда уларни сақлаш шартлари кўрсатилган бўлиши лозим. Сотувчиларга ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилган ёки яроқлилик муддати ўтган товарларни қабул қилиш ҳамда реализация қилиш ман этилади.
Шу ўринда эслатиб ўтмоқчимизки, тумандаги барча паррандачилик корхоналарининг мулкчилик шаклидан қатъи назар, ишлаб чиқарилган (товар) маҳсулоти ҳақида ёрлиғида тегишли маълумотлар асосида истеъмолчига етказишлари шарт. Қонунга риоя этмаслик эса жавобгарликка сабаб бўлади.

Ш. ҲАЙИТОВ,
туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳуқуқий
ҳимоя мутахассиси


Последнее редактирование: 19/04/2019 12:36;   Просмотров: 827
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку