Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ТУРМУШ ФАРОВОНЛИГИ - ЎЗ ҚЎЛИМИЗДА

Муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган 2019 йил 24 октябрдаги ПҚ-4498-сонли "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ижросини таъминлаш ҳамда "Ҳар бир оила - тадбиркор" Давлат дастури мамлакатимиз миқёсидаги барча ҳудудларда аҳолининг реал даромадларини ошириш ва турмуш тарзини яхшилаш, қолаверса, халқнинг тадбиркорлик маданиятини янада юксалтиришга қаратилганлиги билан муҳим аҳамият касб этади.

Бу борада давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 7 мартдаги "Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори унинг узвий давоми десак, асло муболаға бўлмайди. Туман молия бўлими ходимлари ҳам ушбу қарорларнинг мазмун-моҳияти ҳамда тартиб-қоидалари тўғрисида аҳолига тушунчалар бериш ва кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда муайян ишларни амалга оширмоқдалар. Жойларда ташкил этилаётган семинар ва давра суҳбатларида асосий эътибор кичик бизнес, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар ва ёш авлод ташаббуслари бўйича дастурларни молиявий қўллаб-қувватлаш тизими самарадорлигини ошириш, натижасида аҳолининг, айниқса чекка ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг маълум миқдорда иқтисодий ҳолати яхшиланишига, шунингдек, аҳолининг кенг қатламлари, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик субъектлари билан тўлақонли шерикчилик муносабатларини ўрнатиш, кам таъминланган эҳтиёжманд қатлами ҳамда бюджет ташкилотларининг кам маош оладиган ишчи-хизматчиларига қаратилаётганлиги диққатга сазовордир. Зеро, мазкур қарорнинг асосий мақсади ҳам аҳолини кам таъминланган ва эҳтиёжманд қатламини камайтириш, халқни бизнесга ўргатиш, тадбиркорларни янада кўпайтиришдир. Чунки, тадбиркор - юрт таянчи, мамлакат истиқболининг мустаҳкам пойдевори саналади. Бундан ташқари мамлакатда ишлаб чиқарилаётган ялпи ички маҳсулотларнинг ортишига, янги иш ўринлари барпо этилишига ҳамда бозорларда нархнинг кўтарилиб кетиши олди олиниши баробарида, товар ва хизматларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга ҳам хизмат қилади. Қайд этиш лозимки, дастурга асосан банкларимиз томонидан Жисмоний шахсларга микрокредит энг кам иш ҳақининг 150 бараваригача (хозирда 33 млн. 450 минг сўмгача) миқдорда ваколатли банклар орқали фуқаро паспорти, сектор рахбари ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан бериладиган тавсиянома асосида (таъминотсиз) ажратилади. Якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) ва юридик шахсларга энг кам иш ҳақининг 1 000 бараваригача (хозирда 223 млн. сўмгача) миқдорда, ажратилаётган имтиёзли кредитлар самараси ўлароқ юртимизда, айниқса;
Қишлоқ хўжалиги соҳасида:
- Иссиқ хона ташкил этиш;
- Паррандачилик;
- Қуёнчилик;
- Асаларичилик;
- Артезин қудуқлари қазиш;
- Донли экинлар (шолидан ташқари), дуккакли ва мойли экинлар уруғини етиштириш;
- Сабзавотлар ва полиз экинлари, илдизмевали экинлар етиштириш;
- Боғдорчилик;
- бошқа қишлоқ хўжалик соҳаларида;
Ишлаб чиқариш соҳасида:
- Мебель, темир, ёғоч, альюминдан маҳсулотлар ишлаб чиқариш;
- Текстил маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
- Озиқ-овқат (қандолат, ширинлик в.х.к) маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
- Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш;
- бошқа ишлаб чиқаришлар;
Хизмат кўрсатиш соҳасида:
- ўқув марказлари, консалтинг ва бухгальтерия хизматлари;
- тикувчилик, каштачилик хизмат турлари;
- маишишй хизмат кўрсатиш, ш.ж. ҳаммом, сартарошхона, гўзаллик салони ва. ҳ.к;
- автомобилларга техник хизмат кўрсатиш;
- Аҳолига сайёҳлик-экскурсия хизматлари кўрсатиш;
- бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича 3 йил муддатга 6 ой имтиёзли давр билан дастур ижросини таъминлашда асосий омил бўлмоқда.

Р.ҚУРБОНОВ,
туман ҳокимлиги молия бўлими
"Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш" шўъбаси мудири


Дата добавления: 20/02/2020 12:46;   Просмотров: 770
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку