Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

турмуш ФАРОВОНЛИГИ ОШирилАДИ

Яқинда 41-умумтаълим мактаби фаоллар залида Талибарзуи поён МФЙ аҳолисининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирни мазкур мактаб директори, ишчи гуруҳ раиси Н.Саломов очди ва олиб борди.

Дастлаб МФЙ раиси С. Баҳромовнинг ўтган йилда маҳаллада амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди. - Бугунги кунда маҳалламизда жами 875 та хўжалик, 1474 та оилалар мавжуд бўлиб, аҳолимиз сони 5246 нафарни ташкил этади, - деди Санъат Баҳромов. - Шундан 2835 нафари меҳнатга лаёқатли, 480 нафари пенсионерлардир. Маҳалламизда 2017 йил - Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида аниқ чора-тадбирлар режаси тузилиб, йил давомида унга мувофиқ ишлар олиб борилди. Албатта, ҳамжиҳатликда ташкил этилган ишлар самараси ўлароқ маҳалламиз кун сайин кўркамлашиб, аҳоли турмуш фаровонлиги янада ошмоқда. Шунингдек, йиғилишда МФЙ раисининг маънавий - маърифий ва диний ахлоқий ишлар бўйича маслаҳатчиси Н.Саломова, маҳалла посбони И.Рофиев, профилактика инспектори Ж.Илясовларнинг ҳам ҳисоботи тингланди.
Тадбирда туман Кенгаши депутати А.Махмудов сўз олиб мамлакатимизда сўнгги бир йил ичида амалга оширилган оламшумул ишлар, янгилик ва ўзгаришлар хусусида гапирди. Хусусан, муҳтарам Юртбошимизнинг 2017 йил 22-декабрда Олий Мажлисга тақдим қилган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти тўғрисида йиғилганларга тушунча берар экан, унда асосий мақсад халқ манфаати, халққа хизмат қилиш, халқни эъзозлаш эканини алоҳида таъкидлади.

Ўз мухбиримиз


Последнее редактирование: 22/01/2018 13:18;   Просмотров: 1236
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку